"Реал" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема "ПСЖ" форварди Лионель Мессининг Франция чемпионатига мослашиши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Месси Францияда муваффақиятга эришадими? Бунинг учун вақт керак. Ҳа, у кўп гол урмади. Аммо унинг майдонда амалга ошираётган ишларига бир қаранг.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай футболчини танқид қилиш керак эмас. Мессини танқид қилаётганлар футболда ҳеч нарса тушунишмайди", - деди Бензема Telefoot нашрига берган интервьюсида.