Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Шўртан» сафарда «Хива»дан устун келди (шарҳ)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон 21-миллий чемпионатини муваффақиятли бошлаган Ғузорнинг ««Шўртан» клуби бугун Ўзбекистон Кубоги доирасида Хиванинг «Хива» клуби меҳмони бўлди.

 Игорь Криушенко бошчилигидаги «Шўртан» футболчилари кубок баҳсларини ҳам муваффақиятли бошлашди. Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этилганидан сўнг, Игорь Николаевич бир қатор асосий футболчиларга дам беришга қарор қилди. Шу боис учун ҳам «оқ бўрилар» бош мураббийи Асрор Алиқулов, Отабек Валижонов, Александр Корнейчук, Ҳамза Каримов ва Игорь Таран каби футболчилар Хива шаҳрига олиб кетмади.

Таркиб ва тажриба бобида ҳам биринчи лига вакилларидан устун бўлган “Шўртан” клуби учрашувни тўлалигича ўз назоратида ушлаб турди ва катта ташаббусга эга бўлди. Майдоннинг аҳволи жуда ҳам ёмон бўлганлиги сабабли, “Шўртан” стадионга йиғилган мухлислар кутган ўйинни намойиш этиб бера олмади. Биринчи таймнинг ўзида “Оқ бўрилар” бир қатор хавфли вазиятлар содир этишди ва ана шуларнинг иккитасини голга айлантиришга муваффақ бўлди.

Вадим Афонин томонидан ошириб берилган тўпни рақиб дарвозасига йўллаган Таина Соро учрашувдаги дастлабки гол муаллифига айланган бўлса, иқтидорли футболчи сифатида клубга таклиф этилган Виталий Рушницкий иккинчи голни ўз номига ёздириб қўйди ва “Шўртан” жамоаси таркибида расмий ўйинлардаги голлар сонини очишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичидаги Хоразмнинг “Хива” жамоаси майдонига ташриф буюрган “оқ бўрилар” 0:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва кубокнинг кейинги босқичига йўл олишди.

Энди Игорь Криушенко шогирдлари 1/8 финал босқичида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси беллашади.

ХИВА – ШЎРТАН 0:2

Голлар: Таина Соро, Виталий Рушницкий.

ШЎРТАН: М. Наумов, Я. Крушелницкий,  П. Агбо, Л. Убайдуллаев, О. Жўрабоев (Р. Бердимуродов), Б. Қодирқулов, В. Пономарёв (А. Амонов), В. Афонин, Т. Соро, В. Рушницкий, М. Мамазулумов (В. Клишин).

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 19:31, 30.03.2012.
Ўқилди: 6960 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.