Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Жароҳатлар, ҳимоядаги сусткашлик ва ички муҳитнинг бузилиши - Симеоне учун энг оғир ўтаётган давр

Баҳо:
+ | -

Шанба куни «Атлетико» «Валенсия»га қарши ўйинда (3:2) кучли камбэкни амалга оширди. Биринчи бўлимда икки бор тўп ўтказиб юборган жамоа якунда 3 та гол уриб ғалабани ўз фойдасига ҳал эта олди. Куньянинг далда берувчи голидан сўнг «матрасчилар» у қадар ҳам фаолликни ошира олмагандек таассурот уйғотди, ўйинда темп анча сусайди, аммо Диего Симеоне шогирдлари кульминацияни энг сўнггига сақлаб қўйишганди.

Анхел Корреа ва Марио Эрмосолар иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтларда гол уриб, (90+1 ва 90+3) жамоасига ғалабани тортиқ қилишди. Бироқ бу мавсумда «Атлетико»га ҳақиқатан ҳам шундай ҳиссиётларга бой муваффақиятли натижалар етишмаяпти. Симеоненинг клуб тарихидаги иккинчи чемпионлигидан сўнг барча қийин даврни бошдан кечирмоқда. Натижалар у қадар ишонарли тарзда эмас. Мухлислар кутган ўйинлар бармоқ билан санарли холос.

 

Испания кубогида жамоа «Реал Сосьедад»га 1/8 финалда мағлубиятга учради. Ла Лигада улар пешқадам «Реал Мадрид»дан 13 очко ортда қолган ҳолда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Яқинда чемпионат доирасида «Атлетико» кетма-кет 4 та мағлубиятли серияга эга эди. Бу албатта, амалдаги чемпион учун даҳшатли натижалар ва жамоа ахийри кеча бундайин нохуш анъанага барҳам берди. Испания Суперкубогидаги муваффақиятсиз натижаларни алоҳида таъкидлаш жоиз. Яримфиналда «Атлетико» «Атлетик»ка мағлуб бўлди. Чемпионлар лигасида эса охирги турдагина гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлишди. Олдинда 1/8 финал ўйинлари бор, рақиб эса «МЮ». Бу ерда «Атлетико»нинг қотилига айланган Криштиану Роналдунинг тўп тепаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўзи умуман, 2021/22 йилги мавсумда «Атлетико»га ўзига хос мустаҳкам ҳимоя етишмаяпти. Тўп учун курашдаги пала-партишлик, ҳимоячиларнинг қўпол хатолари - буларнинг барчаси «Атлетико» учун одатий ҳолга айланиб улгурди. Жорий мавсум жамоа Ла Лигада 26 та гол ўтказиб юборди, бу 2020/21йилги мавсумдагидан биттага кўп, ҳали деярли мавсумнинг қоқ ярми олдиндалигини ҳисобга олсак, бу анчайин аянчли ҳолат дегани.

Бу борада Ян Облакнинг статистикасига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Словениялик футболчи ўз дарвозасидан нақ 26 та гол ўтказиб юборган бўлса, бундаги XG 18,4 тага тенг. Ушбу кўрсаткич Ла Лига дарвозабонлари учун хавфли вазиятлар ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги энг катта фарқ ҳисобланади.

«Атлетико» ҳужумида ранг-баранглик етишмаяпти. Ҳатто Антуан Гризманн ва Матей Куньялар ҳам жамоасига керакли паллаларда ёрдам бера олишмаяпти. Жамоанинг энг яхши тўпурари аргентиналик Анхел Корреа (8 гол) бўлиб турибди. Кейинги ўринларда Луис Суарес (7), Кунья (4), Томас Лемар ва Гризманн (3 тадан)лар кетишмоқда. Суарес чемпионатнинг саккизта ўйинида гол ура олмади. Охирги марта Луис 2014 йили «Барса»га ўтганида ҳам бундай муаммоларга дуч келган эди. Бунинг устига натижаларга кутилмаган тарзда орттириб олинаётган жароҳатлар ҳам халақит бермоқда. Ян Облак, Бенжамин Лекомте, Анхел Корреа, Родриго Де Пауль ва Марио Эрмосолар жорий мавсумда жароҳат олмаган «Атлетико»нинг ягона футболчилари ҳисобланади.

 

Шу билан бирга, асосий таркиб футболчилари – Маркос Льоренте, Гризманн, Хосе Мария Хименес, Лемар ва Стефан Савичлар бир неча бор жароҳати сабаб муҳим учрашувларни ўтказиб юборишди. Айнан жароҳатлар туфайли Симеоне доминант таркибни танлашда қийинчиликларга учраяпти. У Ла Лиганинг сўнгги учрашувида 3-5-2 схемасидан фойдаланган ҳолда ғалаба қозонди. 2021/22 йилги мавсум айнан шундай тактика билан бошланди. Аммо жароҳатлар туфайли Симеоне 4-4-2 га қайтушга мажбур бўлди. Тез орада ўйинчиларнинг қайта тикланиши жуда муҳим. Машҳур Marca нашри кийиниш хонасидаги носоғлом муҳит ва бирдамлик йўқлиги ҳақида ёзмоқда. Айтишларича, клуб фахрийларига янги келган Родриго Де Паулнинг Суарес билан дўстлашгани ва қолган жамоадошлари билан муросага кела олмаётгани ёқмаяпти. Жамоанинг ўзи алоҳида кичик гуруҳларга бўлинишни бошлади. Уларнинг энг йириклари болқонликлар (Облак, Шиме Врсалько, Савич) ва португал-бразилияликлар (Жоао Феликс, Ренан Лоди, Кунья, Фелипе, шунингдек, бельгиялик Янник Карраско ва француз Лемар).

«Атлетико»нинг муаммолари ҳозирча  жуда кенг кўламли тарзда тус олган. Симеоне айни дам дунёдаги энг кўп маош олувчи мураббий ҳисобланади. Аввалгиларига қараганда бу сафар қийинчиликларга тўла мавсум ўтмоқда. Эҳтимол, бу аргентиналик мутахассиснинг клубдаги 10 йиллик фаолияти давомида умуман бўлмагандир.

Киритилди: 02:00, 25.01.2022.
Ўқилди: 2245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.