Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Биз билган ва билмаган «Рома»

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсум бошидан буён барча ўзбек мухлислари эътиборини ўзида ушлаб турган «Рома» ва унинг тарихи кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Қуйида у ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Клубнинг яратилиши тарихи

«Рома» футбол клуби 1927 йилда ташкил топган. Ушбу клубни яратиш учун учта жамоани бирлаштиришга қарор қилинган: "Альба-аудаче", "Фортитуда-Про Рома" ва "Роман". Бу ўша пайтлар деярли барча итальян клубларида содир бўлган. Нега улар бундай қилишган? Биринчидан, футбол географиясини соддалаштириш, иккинчидан, маҳаллий жамоаларнинг аҳамияти ва довруғини ошириш учун.

Итало Фоски исмли шаҳс мамлакатдаги клублар ассоциациясининг бош ташаббускори бўлиб, у Римда «Женоа», «Ювентус», «Торино» ва бошқаларга қарши кураша оладиган, гранд жамоалар билан бош титул учун тўхтовсиз кураш олиб борадиган клуб яратишни хоҳлаган.

Итало Фоски, «Рома»нинг биринчи президенти

«Рома» расмий илк учрашувини Венгриянинг «Уйпешт» жамоаси билан ўтказган ва учрашув 2:1 ҳисобида римликлар фойдасига ҳал бўлганди. «Рома» 1927/28 йилги мавсумда А Cерияда дебют қилган. Шундан сўнг, чемпионат икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказила бошланди ва ҳар бир гуруҳдан энг яхши тўртта жамоа чемпионлик унвони учун ўзаро баҳс олиб боришди. «Рома» ўзининг биринчи мавсумида гуруҳида саккизинчи ўринни эгаллади ва финал турнирига йўлланма олди. 1929/30 йилги мавсумдан бошлаб Италия чемпионати гуруҳларга бўлинмасдан ҳозирги кўринишга эга бўлди. Бу мавсумда Рим клуби «Интер», «Женоа», «Ювентус», «Торино» ва «Наполи»га имкониятни бой бериб, олтинчи поғонани эгаллаган.

Илк чемпионлик даври ниҳоят, 1942 йилда бўлиб ўтди. «Рома» ўша йилги мавсумда атиги тўртта ўйинда мағлуб бўлди. Мавсум якунида тўплар фарқи 34 тани ташкил этди. Агар «Рома» яна 3 та гол урганида, бу кўрсаткич бўйича чемпионатнинг сўнгги ўриндаги жамоаси «Модена»ни тўплар орасидаги фақат плюс кўрсаткич билан ортда қолдирган бўлар эди. Эслатиб ўтамиз, «Модена» ўша мавсум -36 тўплар нисбатига эга бўлган.

1941/42 йилги мавсум чемпионлиги. Европадаги энг яхши перформэнс.

«Рома» бутун тарихи давомида 1984 йилдагина Европа кубоги ва 1991 йилда УЕФА кубоги финалида ўйнаган. 1984 йили ўшанда рақиб «Ливерпуль» эди. Учрашув экстра таймларгача чўзилиб, 1:1 ҳисобида якунига етган. Аммо «Рома» пенальтилар сериясида рақибига 4:2 ҳисобида ютқазган. Италия клуби ўйин бошиданоқ омадсизликка учраган. 13-дақиқадаёқ «Ливерпуль» гол уришга муваффақ бўлган. Фил Ниль Рим клуби дарвозабони хатосидан унумли фойдаланиб, тўпни бўш қолган дарвозага йўллаган бўлса, «Рома» танаффусга қадар мувозанатни тиклашга улгурган. 42-дақиқада дарвозанинг шундоққина тагига узатилган тўпни Роберто Пруссо боши билан дарвозага аниқ йўллади. Алан Кеннеди эса сўнгги пенальтини аниқ амалга ошириб, «Ливерпул»га ғалаба келтирди.

УЕФА кубоги финалида эса Рим клуби «Интер» билан куч синашгани кўпчилик фахрий мухлислар ёдида бўлса керак. Ўшанда финал икки ўйиндан иборат бўлган. Биринчи ўйинда «Интер» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда «Рома» минимал ҳисобда зафар қучган. Финалнинг икки ўйини якунига кўра, умумий ҳисоб 2:1 кўринишини олган ва «Интер» УЕФА кубогини қўлга киритди. Биринчи ўйинда «Рома» деярли ҳеч қандай вазият ярата олмади. Биринчи гол пенальтидан киритилди, гол муаллифи - Лотар Маттеус. Шундан сўнг эса Юрген Клинсман «Рома» ҳимоячиларини осонлик билан доғда қолдириб, Бертига бўш дарвоза томон қулай имконият яратиб берди. Тажрибали футболчи эса албатта, вазиятдан фойдаланди. Иккинчи ўйинда «Рома» кўплаб хавфли ҳужумлар содир этди, аммо 81-дақиқадагина гол уришнинг уддасидан чиқди.

«Рома» - Италиядаги энг омадсиз клублардан бири

«Рома» А Серияда дебют қилганидан бери совринлар ютиш борасида «Ювентус»дан кейин иккинчи ўринда бормоқда. Рим клуби биринчи марта 1930/31 йилги мавсумда кумуш медални қўлга киритган, бу 1935/36 йилги мавсумда ҳам такрорланди, аммо умуман олганда, «Рома» 14 марта иккинчи ўринни қўлга киритган. Қизиқ томони, «Милан» ва «Интер» ҳам худди шундай кўрсаткичга эга. «Ювентус»да -17 та. Таққослаш учун: «Фиорентина» -5, «Наполи» -8, «Лацио» -3. Ҳаммаси «Рома» А Серияда дебют қилган пайтдан бошлаб ҳисоблаб чиқилган натижалар. Яқин тарих ичида «Рома» ҳеч қандай соврин юта олмаган. А Серияда клуб кетма-кет учинчи мавсумдирки, кучли тўртликка ҳам кира олмади.

Жорий мавсумда жамоа Конференсиялар лигасида ўйнамоқда. Чемпионатда саккизинчи ўриндан жой олган ва айни пайтда «Интер»га қарши 1/4 кубок финал баҳсини кутмоқда. Клуб мавжуд бўлган давридан бошлаб уч марта Италия чемпионати, тўққиз марта Италия кубоги, икки марта Италия Суперкубоги ва Б Серия ғолиблигини қўлга киритган. 1950/51 йилги мавсумда эса қуйи лигага тушиб кетган.

Киритилди: 06:00, 25.01.2022.
Ўқилди: 2497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.