«Марсел» ҳимоячиси Дуе Шалета-Цар фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. talkSPORT хабарига кўра, 25 ёшли футболчининг хизматларига «Вест Хэм Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, французлар футболчини ижарага олмоқчи эмас, «Марсел» раҳбарияти эса футболчини сотишга тайёр. Француз клуби Шалет-Царнинг трансфери учун камида 20 миллион фунт (23,8 миллион евро) олмоқчи.
Хорватиялик футболчи 2018 йилдан буён «Марсел»да тўп сурмоқда. Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 16 миллион еврони ташкил қилади.
Франция чемпионати жорий мавсмида Чалета-Цар 11та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.