25 январь куни Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Хави Усмон Дембеленинг агенти - Мусса Сиссоко билан учрашганлиги ҳақида Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Испаниялик мутахассис «блаугранлар» франциялик футболчини ўз сафида сақлаб қолиш ниятида эканликлигини айтган ва футболчига шартнома таклиф қилган, лекин Дембеле бу таклифга рад жавоб берган. Шундан сўнг, музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини ҳис қилган "кўк-анорранглилар" футболчини 31 январгача жамоани тарк этиши мумкинлигини билдиришган.
Футболчининг агенти Сиссоко агар қишки трансфер бозорида шартнома узайтирилмаса нима рўй беришини сўраганида, Хави жавоб берди: «Агар Дембеле таклиф қилинган икки вариантнинг бирини танламаса, у ҳолда «Барселона» таркибида бошқа майдонга тушмайди».
Агент мураббийга Дембеле клубга ёрдам бермоқчи эканлигини, у клубнинг ҳозирги лойиҳасини қўллаб-қувватлашини ва машғулотларда машаққатли меҳнат қилишга тайёр эканлигини билдирди.
қайд этилишича, учрашув кескин ўтмаган, аксинча, ҳар икки томон ҳам барчага маъқул келадиган ечим топиш зарурлигини тушунишларини билдиришган.
Аввалроқ, «Барселона» Дембеле билан шартномани узайтириш учун сўнгги таклифни юбораётганлиги ҳақида хабар тарқатилганди.