Загребнинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Мислав Орсич Англиянинг «Бёрнли» клуби нишонига тушди.
Инглиз клуби 29 ёшли ҳужумчининг трансфери учун 8 миллион евро таклиф қилди. Ҳозир томонлар музокаралар олиб бормоқда.
Жорий мавсумда Орсич Хорватия чемпионати доирасида 31 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.