Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Мессини чақирилмаганига изоҳ берди. У шундай дейди:
"Биз Мессини шу ерда, биз билан бўлишини истардик. Мен у билан гаплашдим. У менга коронавирус асоратлари билан курашаётганини айтди. Ҳар бир футболчи учун саломатлик биринчи ўринда туради. Шу сабаб мен уни ўз клубида қолдиришга қарор қилдим".
Эслатиб ўтамиз, Аргентина термаси 28 январь ҳамда 2 февраль кунлари Чили ҳамда Колумбия билан тўқнаш келади.