"Аталанта" "Парма" ярим ҳимоячиси Валентин Михайлэни мавсум охиригача ижарага олди. Бергамо клуби руминиялик футболчининг трансферини сотиб олиш вариантини ҳам белгилаган, дея хабар беради жамоа сайти.
Валентин Михайлэ ушбу мавсумда Б серияда “Парма” сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.