Бугун Каталониянинг "Барселона" клуби «Арсенал» собиқ ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни расман таништирди.
32 ёшли габонлик футболчи "кўк-анорранглилар" сафига «Арсенал» билан амалдаги шартномани бекор қилиб, эркин агент мақомида текинга келиб қўшилди.
У «Барселона» билан 2025 йилнинг ёзига қадар тузди. Шунингдек, шартномада 2023 йилнинг ёзида уни бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги банд ҳам кўрсатилган. Бундан ташқари, ҳужумчи учун 100 миллион евро миқдорида товон пули ҳам белгиланди.