Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

«Олтин тўп» меъмори ким?

Баҳо:
+ | -

Ҳар йили дунёнинг энг яхши футболчисига тақдим этиладиган олий мукофот ким томонидан ва қачон яратилганини биласизми? Уни бундан бир неча аср муқаддам қироллар, аслзодалар ва нуфузли ташкилотлар учун нодир тақинчоқларни тайёрлашга ихтисослашган оилавий корхонанинг 15-авлоди вакиллари яратмоқдалар.

XVI асрда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган Меллериолар оиласи 1515 йилда тақинчоқларни таъмирлашга мўлжалланган корхонани ташкил этганди. 1613 йилда корхона Mellerio dits Meller фирмасига айлантирилди. Аввалига оила аслзода дворянларнинг тақинчоқларини таъмирлаш ва тозалашни режалаштирганди. Кейинчалик унинг хизматидан қиролликлар оилалари ҳам фойдалана бошладилар.

1815 йилда Меллериолар фирмани Парижга кўчириб, Рю-де-ла-Пэ кўчасидаги 9-уйда ўз офисларини очдилар. У ҳозир ҳам мавжуд. 400 йилдан кўпроқ вақт давомида заргарлар оиласи аъзолари жуда кўп буюмларни, бриллиант билан қопланган тож ва тиллақошлардан тортиб, Рим католикларининг китоблари муқоваларигача қўлдан ўтказдилар. Спорт оламидаги дастлабки буюртмани эса, теннис бўйича Франция очиқ чемпионати ташкилотчиларидан олинди ва Coupe des Mousquetaires соврини дунёга келди. Кейин Меллериолар Франция, Бельгия ва Италия спорт федерацияларидан турли буюртмалар олишди. 1956 йилдан бошлаб корхона France Football билан «Олтин тўп»ни ишлаб чиқариш борасида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Шунингдек, фирма ҳозир ҳам турли тақинчоқлар ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда. Расмий сайтдаги маълумотга кўра, энг арзон маҳсулотнинг баҳоси - 500 евро.

«Олтин тўп»нитайёрлашда 11 нафар мутахассис иштирок этади: заргар, наққош, трафаретчи, пардозлаш устаси. Тайёрлаш жараёни қуйидагича:

1. Совриннинг бошланғич ҳолати - 2 дона латун ярим шар. Уни болға билан уриш орқали думалоқ шаклга келтирилади.

2. Кейин ўймакор уста думалоқ шарни қайноқ елим билан тўлдириб, уни тўп кўринишига келтиради. Шакл бериш жараёни якунлангач, шар елимдан тозаланади.

3. Мазкур жараёндан кейин тўп заргар қўлига ўтади. У сов-ринга Ballon d~Or ёзувини туширади.

4. Кейин заргар бўлажак сов­ринни суюқ олтин қуйилган идишга туширади.

5. Энди силлиқловчи уста сов­ринни пардозлаб, яна заргарга қайтаради. Заргар тўпни қимматбаҳо тошлар ва бриллиантлар билан безатилган тагликка ўрнатади.

6. Жараён 5-бандга етиб келгунга қадар «Олтин тўп»нинг таглиги трафаретлар устасида бўлади. 2010 йилларгача заргарлар соврин соҳиби номини олдиндан билишарди. Ҳозир бундай эмас: улар 3 нафар асосий номзод номига табличкалар тайёрлаб, ғолиб номи ёзилган табличкани тақдирлаш маросими бошланган пайтда «Олтин тўп»га маҳкамлаб қў-йишади. Бундай эҳтиёткорликнинг асосий сабаби шуки, 2011 йилда ОАВ асосий 3 нафар номзодлар номини тақдирлаш маросимидан 2 кун аввал эълон қилишганди.

Муҳим жиҳат: оилавий фирма ихтиёрида «Олтин тўп»нинг тайёр қолипи мавжуд эмас. Ҳар йили мутахассислар муайян пропорцияга (баландлиги 31 см., кенглиги 23 см.) асосланган ҳолда янги совринни яратадилар. Лекин дизайн бобида мустақил иш юритадилар. Меллерионинг асосий принципи: ҳар қайси тўп ўзига хос бетакрор кўринишда бўлиши шарт. Бунга эришиш мақсадида мутахассислар ҳар йили латун таркибига маълум миқдорда ўзгариш киритадилар.

«Олтин тўп»ни харид қилишнинг иложи йўқ. Бироқ France Football совриннинг ўртача қиймати 13 минг еврога тенг эканлигини маълум қилганди. 1956 йилда жорий этилган «Олтин тўп»нинг ҳажми 1983 йилгача ўзгармади. Шундан бери нуфузли сов-ринда жиддий ўзгаришлар рўй бермади. Асосий янгиликлар таглик дизайни ва тўпнинг безакларида кузатилди. Платини олган совриннинг таглиги нисбатан силлиқ эди. Кейинчалик мутахассислар уни майда тошлар билан безата бошладилар.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:00, 06.02.2022.
Ўқилди: 2914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.