Каталониянинг «Барселона» клуби янги ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Ла Лиганинг 23-тур доирасида "Атлетико" клубига қарши ўтказилган учрашувнинг 60-дақиқасида захирадан майдонга тушганди.
У янги жамоасидаги дастлабки голини киритишга роса ҳаракат қилди, лекин бунинг уддасидан чиқа олмади.
Diario Sport нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, ҳозирда габонлик футболчи "Барселона"нинг кейинги ўйинларида тўлиқ майдонга тушиш учун махсус дастур асосида машғулотларни ўтказмоқда. Шу тариқа, габонлик ҳужумчи "Барселона"нинг навбатдаги турда "Эспаньол"га қарши бўладиган ўйинида асосий таркибда майдонга тушмоқчи.
Обамеянг "Арсенал" таркибида ўйнаб юрган пайтларда декабрь ойидан бери асосий таркибда майдонга тушмаётган эди.