Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Асенсио Мбаппе ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

“Реал”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Асенсио ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда “қаймоқранглилар” сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Мбаппе ПСЖ билан шартномасини узайтирмаслиги ва Мадрид клуби футболчисига айланиши кутилмоқда.

“Мен ҳар доим энг яхшилар билан ўйнашни хоҳлайман. Мбаппе - фантастик футболчи. У ёш бўлса-да, кўп нарсага эришди. Агар у “Реал”га ўтса, мен у билан ўйнашдан хурсанд бўламан”, - дея Асенсионинг сўзларини келтирмоқда Get French Football News нашри.

Қўшимча қиламизки, “Реал Мадрид” ва ПСЖ тез орада Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида баҳс олиб боришади.

Киритилди: 21:46, 09.02.2022.
Ўқилди: 2611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.