Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Футболчиларни рўйхатдан ўтказиш масаласида нечта клубимизга ФИФА тақиқи бор?

Баҳо:
+ | -

Насафда муаммо нисбатан камроқ. Чунки жамоанинг асосий футболчилари бир неча йиллик шартномаларга эга, улар билан янги мавсумни бошлаб олиш мумкин. Аммо янгиларни рўйхатдан ўтказиш учун ФИФА тақиқи олиниши керак. Клуб ҳаракатда. Янгилар рўйхатдан ўтмаса, Бердиевга осон бўлмаслиги катта эҳтимол: Суперлига кучаймоқда.

Бухоро ҳам ҳаракатда. Тез орада ФИФА ундан тақиқни олиб ташлаши кутилмоқда (бугун Бухоро туркманистонлик ноинсоф футболчи билан сўнгги ҳисоб-китобни қилди). Биздаги маълумотга кўра, муаммоли бўлиб турган тожикистонлик уч футболчидан иккитаси билан келишувга эришилган. Яна биттасининг масаласи қолган. Шунингдек, Бухоронинг яна бир қарзи мавжудки, у тўлаб берилмагунича, биз клубнинг хорижлик персоналларини рўйхатдан ўтказмаймиз. Ишонамизки, улар вазиятдан чиқишга улгуришади.

Андижон масаласи тушунарсиз. Катта тақиқ турибди, аммо клуб бемалол Туркияга кетиш ҳаракатида юрибди. Тақиққа сабаб 2015 йилдан буён қолиб келаётган масала. Эскиларнинг бу хатоси янги раҳбариятни анча қийнаб қўйди. Клубда муаммони ҳал этишдан кўра, ундан қочиш аломатлари сезилаётгандек. Афсуски, трансфер ойнаси ёпилишига 15 кун вақт қолди. Раҳбариятда ҳатто ўйлаш учун вақт кам, бугундан ҳаракатга киришавериш керак.

Манба: diyorimamkhodjaev
Киритилди: 20:05, 10.02.2022.
Ўқилди: 1182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.