Мадриднинг “Атлетико” клуби ўзининг расмий сайтида вингер Жулиано Симеоне билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.
19 ёшли аргентиналик футболчи билан тузилган янги битим 2025 йилгача мўлжалланган. Жулиано "Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли.
Жулиано 2020 йилнинг кузидан буён “матрасчилар”нинг иккинчи жамоасида тўп сурмоқда. Бунгача у "Ривер Плейт U-20" жамоасида ўйнаган.