Кеча, 12 февраль куни Германия чемпионати 22-туридан ўрин олган "Бохум" — "Бавария" учрашуви бўлиб ўтди, 4:2.
Ўйинни мюнхенликлар сафида асосий таркибида бошлаган Лерой Сане учун ушбу баҳс Бундеслигадаги 100-учрашув бўлди. У шунча ўйин давомида ўз ҳисобига 23 гол ва 24 ассистни ёздириб қўйган.