“Интер” ҳужумчиси Эдин Жеко Италия чемпионати 24-туридан ўрин олган “Наполи”га қарши ўйинда (1:1) ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифи бўлди.
35 ёшли босниялик 2015/16 йилги мавсумда лигада дебютини нишонлагандан бери А Серияда неаполликлар дарвозасига 5-голини киритди.
Ушбу давр мобайнида фақатгина "Лацио" форварди Чиро Иммобиле "Наполи" дарвозасини Жекодан кўпроқ ишғол қилган — 6 та гол.