Италия А Сериясининг 25-турида «Милан» ўз майдонида «Сампдория» (1:0) жамоасини мағлубиятга учратди.
«Россонерлар» жорий мавсум Оливье Жиру асосий таркибда майдонга тушган тўққизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди.
35 ёшли франциялик футболчи шу кунгача "Милан" таркибида 7 та гол киритди.