Қатар юлдузлар лигасининг 21-туидан ўрин олган учта учрашув кеча бўлиб ўтди. Учта учрашувда жами бўлиб 18та тўп киритилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган Шавкат муллажонов тўп суриб келаётган "Ал-Аҳлий" жамоаси ўз "анъана"сига содиқ қолган ҳолда навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.
Учрашувда Гавкат Муллажонов 90 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди.
ОЧЛда "Насаф"га рақиблиқ қилаётган "Ар-Райян" жамоаси қаршиликлар устидан қозонилган ғалабадан кейин илҳомланиб кетган кўринади. Бу сафар жамоа "Қатар СК" клубини аяб ўтирмади. Родриго Табатанинг покери, Фарҳод Халфаннинг дубли ва яна биттадан тўп киритган Леандро ва Монтезайнлар муваффақияти туфайли жамоа саккиз бор Жасукр Ҳасановнинг собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
Шунингдек, яна бир учрашувда амалдаги ОЧЛ ғолиби "Ас-Садд" "Ал-Вакра" клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
ҚАТАР ЮЛДУЗЛАР ЛИГАСИ
5-тур
АЛ-АҲЛИЙ - АЛ-ХОР 1:3 (1:1)
Голлар: Алейн Калуйитика (25) - Жулио Сезар (13), Иброҳим Авал (59), Сердин Абдо (80).
АС-САДД - АЛ-ВАКРА 3:1 (1:0)
Голлар: Юсуф Аҳмад (25), Халфан Иброҳим (56, 70) - Нашот Акрам (75).
АР-РАЙЯН - ҚАТАР СК 8:2 (3:1)
Голлар: Родриго Табата (12, 56, 82-пен, 86), Фабио Монтезайн (17), Леандро Сильва (27), Фарҳод Халфан (90+1, 90+3) - Себастьян Сория Куинтана (22), Аъло Абдул Зара (53).
Бугун бўлиб ўтадиган учрашувлар тақвими:
20:30 АЛ-ЖАИШ - АЛ-АРАБИЙ
22:30 ЛАХВИЯ - АЛ-ХАРИТИЯТ
22:30 УММ САЛАЛ - АЛ-ҒАРРАФА