Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Барселона»даги бошбошдоқлик...

Баҳо:
+ | -

Жозеп Бартомеу «Барселона» президенти сифатида миллиардлаб йиллик даромадлар ҳақида гапирганда, уни бошда кўтариб юришга тайёрлар бор эди. Ваҳоланки, функционер соф фойда, кредит ва зиёнлардан сўз очмаганди. Эҳтимол, бундай компанияни бошқариш учун етарли малакага эга эмасдир. Deloitte аудиторлари текширувлар натижасида клубнинг 1,35 млрд. қарзи борлигини аниқлашди.

Бир неча йиллар аввал журналистлар Бартомеунинг хатоларга йўл қўяётгани, бу клуб учун қимматга тушишини айтишганида, «Барселона»нинг аксарият фанатлари уни ҳимоя қилишганди. Энди эса аудиторлар менежернинг хатолари икки мавсум давомида 600 млн. евро йўқотишга олиб келганини аниқлашди. Улардан 135 миллиони пандемия оқибатларига тўғри келган. Энг қизиқ топилма - айни пайт клуб ҳисоб-рақамидаги сумма «минус 450 млн. евро»га тенг.

Жаҳонда ҳаммадан кўп даромад олишди, пуллар эса йўқ. Лапорта Kroll агентлигининг аввалги менежерларига мурожаат этган. Нью-Йоркдаги идора турли молиявий суриштирувларни олиб борган, жумладан, 90-йиллар бошида «олтин партия»ни қидирганди. Лапортага айнан шу йигитлар керак, улар маълумотлар базасига кириб, Бартомеуга қарши суд иши учун зарур далилларни йиғишда ёрдам беришади. Ҳозиргача топилган маълумотлар прокуратурага топширилган. Собиқ президентнинг адвокатлари ҳеч қандай янги нарса чиқмагани, ҳаммаси қонуний эканлигини таъкидлашмоқда. Аммо бу уларнинг талқини, холос.


Лапорта ҳам соф ўйин тарафдоримас

Жоан диктаторлик ваколатига эга бўлиш учун кризисдан фойдаланяптими? Июнда клубнинг «Одоб-ахлоқ кодекси»га тузатиш киритди, бунинг натижасида синглиси бўлимлардан бирида лавозимга эга бўлди. Албатта, унинг жойи ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас. Аммо клубнинг ногиронлар ва турли ирқ вакиллари билан ишлаш мавзусидан ўзгаришни йўқотиш учун атайин фойдаланишган.

Агар «профессионал ҳолат оқласа», Лапорта манфаатлар тўқнашувидан қатъий назар истаган одамини ишга олиши мумкин. Синглисидан кейин президентнинг аммаваччаси ҳам клубда фаолиятини бошлади. Шунингдек, Каталонияда тарқалган хабарларга кўра, «Барселона»нинг янги мажмуаси - Еspai Barca камида 800-950 млн. евро ёқилишидан пайдо бўлган гулханда исиниш имконини беради. Нархни клубнинг янги бош директори Ферран Ревертер белгилаган.

«Барселона» йиллар давомида тайёрланган лойиҳа ноаниқ сметага эга - 800 миллиондан то 1,5 миллиардгача. Бу шубҳали, худди маошлар фонди рақобатчиларникидан 40 фоизга кўпроқ бўлгани ҳақидаги маълумотлар сингари. Месси ортиқча пул олганлар рўйхатида ёлғиз эмас. Натижада футболчилар олдидаги қарздорлик 389 млн. еврога етган. Аввалдан тахмин қилинганидек, Лионелдан вазият яхшилангунча кутиб туришни сўрашган.

Лапорта шунга ўхшаш можаролар марказида бўлганини унутган кўринади, энди эса Бартомеуни агентлар билан ишлашда айбламоқда. Гўёки, воситачи учун нормал тўлов - 5 фоиз бўлиб, «Барселона» 33 фоиз тўлаган. Малкомнинг «Бордо»дан трансфер қилиниши айрим шахсларнинг 10 млн. евродан кўпроқ пул олишлари билан якунланган. Шунингдек, Гризманнинг харидини ҳам текшириб кўришади. Футболчининг опаси, отаси, оилавий адвокати ҳамда яна бир юристга комиссия пуллари тўланган.

Айтилишича, 15 млн. евро муайян футболчиларни сотиб олишни енгиллатиш ҳуқуқини сотувчи шахсларга берилган. Рўйхатда «Атлетико»даги Сауль ва Хосе Хименес ҳам бўлган. Кўриб турганингиздек, улар «Барселона»да ўйнашмаяпти, 15 млн. эса «учиб кетди». Бундан ташқари, Артурнинг Пьяничга алмаштирилиши ҳам эсга олинди. Ушбу келишувлар суриштирилади, зеро УЕФА қоидаларига мослашиш учун суммаларнинг оширилгани яққол кўриниб турибди.

Шахсан Бартомеуга 30 млн. еврони юклаб қўйишмоқчи, аммо Лапорта лавозимининг собиқ эгасига чуқур қазишда фаоллик кўрсатмоқда, клуб балансида ярим миллиардли қарз бор экан, ўзи жарликка қулаши мумкинлигини инобатга олмаяпти. Ҳозирча янги кредитлар ва янгиларга нисбатан камроқ маош тўлаш чора сифатида қўлланяпти, холос.


Бартомеунинг айбини исботлаш осон бўлмайди

Клубнинг янги бош директори айтганидек, айрим ҳужжатлар йўқолган. Афтидан, миллионлар ўғирланган, аммо бу аудиторлардан ўтгани, холос. Умуман, ҳатто «тўғри» трансфер нархи ёки агентларга адекват комиссия пуллари тўлаш бўйича мунозараларни бир четга сурсак, фақатгина клуб пуллари эвазига «троллар» ёллангани, уларнинг Месси, Бускетс ва мураббийларни ижтимоий тармоқлар ор­қали «заҳарлашгани» қолади.

Бундай ишлар билан шуғулланганлар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар топилгани ҳайратланарлими? Афсуски, Каталония прокурорлари суст. «Барселона»нинг собиқ президенти, Неймарнинг можароли трансфери фонида истеъфога чиққан Сандро Россель 21 ойни қамоқда ўтказди. Прокуратура 11 йилдан ортиқ жазо тайинланишини талаб қилганди. Якунда қимматбаҳо адвокатлар ўз ишларини нисбатан аъло даражада бажаришди.

Россель ва унинг етти нафар ҳамтовоқлари озодликка чиқишди, уларнинг айбини тўлиқ исботлай олишмади. Бу жиноят содир бўлмаганини англатмайди, бироқ суд 21 ойлик қамоқ жазосини етарли деб ҳисоблади. Бартомеу билан ҳам айни ҳолат кузатилиши мумкин. Лапорта эса муҳокама жараёнида ўзига бўлган шубҳалардан чалғитмоқда. Хави ҳозирча мураббийлик борасида янги Гвардиола бўлишга тайёр эмасдек. Клубнинг трансфер кампанияси ҳам, юмшоқ қилиб айтганда, ғалати. Асосан форвардлар сотиб олинди, Европа Лигасида эса Араухонинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳимояланишмоқчи.

Клубда профессионаллар пайдо бўлди, шу боис, бирданига вагонлаб ўғирлик қилишмаслигига имкон бор. Аммо 800 миллион ёки эҳтимол, 1,5 миллиардга тушиши кутилаётган қурилиш ғояси кимлар учундир айни муддао бўлиши мумкин. «Барселона» банкротликдан қутулишга уринмоқда, лекин бунинг учун сахий ҳомий топиш керак. Шундай қилиш лозимки, мухлислар норозилигини келтириб чиқармасин, акс ҳолда, Лапорта бошчилигидаги гуруҳ мураккаб аҳволда қолади. Президентлик лавозимига қайтган функционернинг яхшилик элчиси эканига ҳеч ким ишонмаяпти.

Балки, бундай тушунчалар пул ва ҳукмронлик илинжида келган Жоаннинг қадамларига адекват баҳо беришда асқотар. Бунга қадар у соҳилда жимгина ўтирганди, ваҳоланки, Бартомеу клуб жасадини кўприкдан дарёга ташлаётганини кўриб турарди. Жасад қирғоққа оқиб чиқишини, сўнгра тахтга ўтиришини, фанатлар эса «Бундан ёмони бўлмайди», дейишларини жим кутди. Сайёрамизнинг энг бадавлат клубида шундай тартибсизлик ҳукм сураркан, майда футбол жамоаларида харажатлар, агентларга тўловлар, қариндошларни ишга ёллаш масаласида нималар бўлаётганини тасаввур қилиш даҳшатнинг ўзгинаси. ФИФА президенти ЖЧ-2022 арафасида шайхларнинг шахсий маслаҳатчиси сифатида ишлаётган паллада футболдаги глобал муаммолар билан шуғулланадиган одам йўқ.

УЕФА эса «Шампиньонлар лигаси» пиццаси сабаб судга мурожаат қилиш билан таҳдид йўллашди, «Барселона»нинг 1,35 млрд.лик қарзга ботгани билан эса ишлари йўқ. Футбол раҳбарлари Бартомеунинг услубидан бехабар эканликларини тахмин қилиш кулгили. Кўринишидан, сукут сақловчилар учун бу айни муддаодек. Коррупцион тизим уни бошқараётган ва унинг ёрдамида кун кечираётган барча учун манфаатлидир.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:40, 15.02.2022.
Ўқилди: 4036 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.