Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Шафқатсиз футбол

Баҳо:
+ | -

 Футболдаги нозиклик ва гўзалликни кўрганмиз. Аммо футболдаги шавқатсизликларни ҳам айтиб ўтиш жоиз. Кўпчилик футболчилар “миллионлар ўйини”даги вахшийлик туфайли муаммоларга дуч келган. Ҳали ёш бўлишига қарамасдан, орзулари армонга айланиб, бутсаларини михга илган истеъдодларнинг келажаги бундай аёвсиз бўлади деб ким ҳам ўйлабди дейсиз. Шундай футболчилар борки фаолияти қисқа бўлади-ю бироқ номлари узоқ йиллар давомида қалбларда сақланиб қолади. Ҳозир эса фаолиятини жароҳатлар эвазига эрта якунлаган таниқли 5та футболчини эътиборингизга ҳавола этамиз.

5. Альф-Инге Холанд

 Сизнингча Эрлинг Холандни сотиб олиши мумкин бўлган жамоалар орасида "Манчестер Сити" нега ҳар доим фаворитлар қаторига киради? Албатта бунга асосий сабаб, отасининг ортидан шу ерларга келиб қолгани ва ёшлиги ўтган бу жамоага бўлган ҳурматидир. Ўтган асрнинг охирларида Норвегия терма жамоаси ҳамда "Лидс"да ўзини кўрсатиб "Манчестер Сити" назарига тушган   Альф- Инге Холанд 2001 йилдаги бир воқеадан сўнг кўпчиликнинг хотирасига муҳрланиб қолади. Манчестер дербисида Рой Киндан қаттиқ тепки еган Альф шу заҳотиёқ шифохонага ётади. 2003 йилга келиб у чап оёғини операция қилдиради ва шу билан 30 ёшида карьерасини якунига етказади. Аммо кейинчалик бунда Рой Киннинг умуман айбсизлиги, у Ингенинг ўнг оёғига зарба бергани, муаммо эса чап оёғида эканлиги аниқ бўлади. Альфнинг ўғли Эрлинг Холанд ҳозирги футбол дунёсида шунчаки тепки ейдиган футболчи эмас. Менимча, бошқалар ундан зарба қабул қилиб олиши ҳақиқатга яқинроқ.

4.Ули Хённес

 Чемпионлар лигаси кубогининг 3 карра соҳиби, Германия билан Европа чемпионати ҳамда Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Ҳённес ҳам фаолиятини эрта тугатишга мажбур бўлган. 1975 йил Чемпионлар лигаси финалида Ҳённес тиззасидан оғир жароҳат олади ва майдонни тарк этади. Бир неча йиллардан сўнг яна катта футболга қайтади. Олдинги формасида ўйнай олмаган форвардга фаолиятининг сўнги йиллари жуда қийин кечади. Тиззадаги муаммо сурункали бўлиб, ҳар йили ҳалақит берар эди. Натижада футболчи 27 ёшидан сўнг бошқа футбол ўйнамайди. Атиги 9 йил ичида 350 та ўйинда майдонга тушиб 122 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган "Бавария" афсонаси жонажон клубидан кетмади. Дастлаб мураббий, кейинчалик клуб президенти сифатида жамоасининг янада кучли бўлишига катта ҳисса қўшди.

3. Матиас Заммер

“Олтин тўп” совринини қўлга киритган камёб футболчилардан бири Матиас Заммер 30 ёшигача футбол ўйнади. Фаолиятини ярим ҳимоячи позициясида бошлаб, профессионал ҳимоячи сифатида якунлаган Германиялик футболчининг тиззасидан олган жароҳати унчалик жиддий эмас эди. Операция пайтида танасига инфекция тушиб, футболга қайтиши қийин бўлди. Олдинги формага қайтиш учун қилинган барча уринишлар муваффақиятсиз якунланди. Шундан сўнг 1998 йилда Заммер футболчилик фаолиятига якун ясади.

2. Себастьян Дайслер

 Ўз даврининг энг кучли футболчиларидан бири ҳисобланган Себастьян Дайслер Германия терма жамоасига жуда эрта чақирилган. У гоҳида қанот яримҳимоячиси, гоҳида қанот ҳимоячиси позицияларида ўйнаб ўнг қанотни ёндириб ташлар эди. Дайслернинг ўйинларидан завқланган "Бавария" раҳбарияти 2002 йилда уни жамоага таклиф қилишади. Ўйинлардан бирида футболчи тиззасидан оғир жароҳат олади. Шу туфайли бир йилда беш марта операция қилинади. Жарроҳлик амалиётларидан чарчаган Себастьян кейинчалик руҳий тушкунликка ҳам тушиб қолади. Узоқ йиллик даволанишлардан сўнг тузалади ва тугалланмаган фаолиятига 27 ёшида нуқта қўяди.

1. Марко ван Бастен

 "Милан"даги фаолиятини шу қадар эрта якунланганига қарамай, нидерландиялик футболчи ажойиб ҳужумчига айлана олган. Унинг Европа чемпионати финал ўйинида СССР терма жамоаси дарвозасига урган голи ҳали ҳамон кўплаб мухлисларни ҳайратга солади. Ван Бастенни ёшлигидан буён битта муаммо қийнар эди. Бу муаммо унинг тиззаларида эди. Аммо у футбол ўйнашни давом эттиришга қарор қилган. Фаолияти давомида Марко ҳар доим оёғидаги оғриқлардан азият чекарди, шу сабабли у бир нечта операцияларни ўтказишга мажбур бўлди. 28 ёшида “лолалар ўлкаси”да тўғилган ҳужумчи футболни тугатиш вақти келганини тушуниб етади.

«Фаолиятимни тугатишга қарор қилдим, чунки тўпиғим бир неча ой давомида оғриқ сезмоқда. Икки ҳафта олдин мен докторим билан гаплашдим. Мен энди фаолиятимни тугатишим кераклигини тушундим", - дейди Марко.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:08, 17.02.2022.
Ўқилди: 5198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.