Юрагидаги муаммолар сабабли фаолиятини якунлаган Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси Серхио Агуэро ҳалиям каталонияликларнинг чатида эканлигини айтиб берди.
«Мен «Барселона»ни таклифини рад эта олмагандим, жамоага қайтганимдан жуда хурсанд эдим. Футболчилик фаолиятимдаги сўнгги голимни «Реал»га урганимдан хурсандман. Мен ҳалигача «Барселона»нинг чатидаман, нима учун мени у ердан чиқариб юборишмаганини билмайман», — Агуэронинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.