Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роберто Баджо 1994 йилги Жаҳон чемпионатининг финалидаги мағлубиятда ҳалигача ўзини айбдор деб ҳис қилади.
Баджо ўшанда пенальтилар сериясидаги сўнгги 11 метрли нуқтани ноаниқ амалга оширганди. Шунингдек, Баджо вақт тез ўтиб бораётганидан ва ёши катта бўлаётганидан афсусда эканлигини яширмади.
«Ўзимни нимада айбдор деб ҳис қиламанми? Мен Пасадендаги пенальтини унута олмайман. Афсуски, йиллар ҳамма учун сезилади ва тез ўтади. Аммо уларга қарши туриш учун инсонда куч бўлиши керак. Менинг фикрича, вақт жуда тез ўтмоқда. Эҳтимол, ёш, мажбурият, барча-барчаси аввалгига қараганда тезроқ ишлаётганга ўхшайди.
Яхшиямки, дунёнинг кўплаб жойлари дўстларим бор, улардан дўстлик, севги хабарларини оламан, шунинг учун мен бундан жуда хурсандман. Кўп йиллардан бери футбол ўйнамаётган бўлсамда, инсонларнинг муҳаббатидан ҳайратдаман. Бу мен учун футболдан қолган энг гўзал ва ёқимли нарсадир. Агар сиз оддий нарсаларни қадрласангиз куни билан хаяжонда юрасиз», - деди Баджо Rai2 билан суҳбатда.