Серхи Бускетс Пьер-Эмерик Обамеянгни "Барселона"даги биринчи киритган голларидан сўнг мақтади.
Ҳужумчи Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган "Валенсия"га (4:1) қарши ўйиндан 15 дақиқа ичида дубль қайд этиб, каталонияликлар учун муҳим ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.
"Уни жамоамизда бўлиш - бу ҳашамат. Обамеянг жамоамизга келиб қўшилганидан бери жуда яхши ишламоқда.
Биринчи бўлимда жуда самарали ўйнадик. Бу бизга ўйинни хотиржам давом эттиришга имкон берди", — деди "Барса" ярим ҳимоячиси.