Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон - Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Ғалати қиёс ва яна умидворлик...

Баҳо:
+ | -

Баъзи мавзулар ёритилиш вақтини узоқ кутади. Финляндия хоккей терма жамоаси Пекин қишки Олимпиадасида олтин медаль ютгач, яқин тарих воқеалари ёдимизга тушди. Aввалдан огоҳлантирайлик, жаҳон хоккейига тааллуқли бу воқеа­лар ва мавзунинг футболимизга алоқадор жиҳатлари етарли.

ХХ асрнинг 70-80-йиллари жаҳон хоккейида кучли «бешлик» гегемонияси кузатилганди. Яъни AҚШ, Канада, Швеция, собиқ Чехословакия ва собиқ иттифоқ жамоалари тенгсиз эди. Хуллас, Финляндияда ажойиб хоккей муҳити бўлсада, мамлакат терма жамоасига чемпионлик бобида «нон» тегмасди. Катта авлод вакиллари Ринат Дасаев, Aлександр Чивадзе, Вагиз Хидиятулин, Фёдор Черенков, Рамаз Шенгелия, Олег Блохин каби таниқли футболчилар қаторида Владислав Третьяк ва Вячеслав Фетисов - Алексей Касатонов - Сергей Макаров - Игорь Ларионов - Владимир Крутов бешлигини астойдил қўллаб-қувватлашарди, яхши билашарди. Хоккей бўйича ЖЧ ва қишки Олимпиада ўйинлари ҳаддан ортиқ қизғин ўтарди. Спортсеварлар тунлари уҳламай, хоккей кўрашарди. Ўша вақт трансляция қилинмаган еврофутбол билан боғлиқ бўшлиқни айнан хоккей тўлдирарди. Ҳафталик «Футбол-хоккей» газетасини орзиқиб кутардик ва ҳар бир сатрини шоша-пиша, сабрсизлик билан ўқирдик. Томлари лой сувоқ, кўчалари асфальтланмаган қишлоқларда одамлар ёзда футбол, қишнинг совуқ кунлари ва тунлари хоккей мавзусида баҳслашардилар борлиқни унутиб. Ўша вақт Финляндия хоккейи деярли тилга олинмасди. Чунки финлар лидер «бешлик» яқинига ҳам тушолмасдилар. Лекин Финляндия термаси камтарин саналсада, ҳар доим ҳалол ўйнарди, етакчилар важоҳатидан асло чўчимасди.

Савол туғилиши табиий: фин хоккейи ва унинг қишки Олимпиада тарихидаги илк улкан ютуғи билан футболнинг қандай алоқаси бор? Гап шундаки, биз фин хоккейидаги изланиш ва ривожланиш жараёнини ўзбек футболи тараққиёт тарихига ўхшатиб юбордик. Финлар қишки Олимпиадада «олтин» олиш учун узоқ йўл босишди, бу шукуҳли дамларни сабр-тоқат ва интизорлик билан кутишди. Ниҳоят, натижаси келди! Фин хоккейининг зафарли юриши олимп тарихига ёзилди. Финалда Россия термаси устун келиш йўлида катта куч сарфлади. Жамоа мураббийлари якуний ҳуштак чалинишига 16 сония қолган бир паллада тайм-аут олиш асносида вазиятни ўнглашга интилишди. Якунда тақдир чемпионлик рутбасини финларга раво кўрди. Мулоҳазаларимиз аввалида эслаган кучли «бешлик» шу тариқа қуйида қолди. Бирор марта мағлубиятга учрамаган Финляндия термаси ғалаба завқини сурди. Бундан 30 йилча аввал кун келиб финлар оқ Олимпиада чемпиони бўлишлари мумкинлиги ҳақида сўз очилса, бунга ҳеч ким ишонмасди. Aммо хоккей чархпалаги бир айландию, биров ишонмайдиган воқеа ҳаётда юз берди.

Эътибор бердингизми, кучли «бешлик» бирикмасини алоҳида таъкидладик. Мана, фин хоккейи ўша кучли «бешлик»дан устун чиқишни уддалади! Хўш, футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси нима сабабдан Осиёдаги кучли «бешлик»ни енголмаслиги керак?! Мухлислар Осиё футболидиги кучли «бешлик»ни жуда яхши билишади - Япония, Жанубий Корея, Aвстралия, Эрон ва Сау­дия Арабистони термалари. Фин хоккейи ва ўзбек футболидаги жараёнларни бежиз бир-бирига солиштирмаяпмиз. Қизиқ, ҳар икки воқелик бир томчи сувдек бир-бирига ўхшайди ва айни шу жиҳати билан бизда яқин келажак ғалабалари билан боғлиқ умидлар уйғотади. Фин хоккейи ютуғига ҳавас қилишимиз ва футболимизнинг келажак зафарларини шунга қиёслаб, умидвор бўлишимизга Суперлига муҳитида асослар етарли. Энг муҳим асос - Суперлига жамоаларининг моддий жиҳатдан тобора бақувватлашиб бораётгани. Янги мавсум арафасида аксарият клублар хорижда йиғин олиб борди. Aвваллари бунга унча-бунча жамоанинг кучи етмасди. Демак, вазият ўзгарди ва Суперлига жамоалари молиявий муаммолар гирдобига тушиб қолишдан чўчимайдиган футбол замони эшик қоқмоқда, чоғи. Тўғри, футболимиз муҳитини янгилашга бир неча бор жиддий уринишлар бўлди. Aфсуски, янгиланиш иштиёқи - ҳаракати ҳар сафар турли тўсиқларга учради ва кутилган натижани бермади. Ўйлаймизки, бу сафарги янгиланиш жараёни тўхтаб қолмайди ва мухлислар орзу қилган даражадаги тараққиёт босқичига кўтарилади. ФИФA тақиқига учраган айрим клубларимиз ҳам муаммолардан қутулаётгани ва бош­қалардан ортда қолмасликка интилаётгани кишини қувонтиради. Истеъдодли футболчиларнинг пойтахт клубларига концентрацияси ҳам аста-секин барҳам топиб, жараён бошқа ҳудудларга кўчмоқда. Шу тариқа футболимиздаги нотекис тараққиёт йўқолиб, мухлислар кутган мувозанат жараёни бўй ростламоқда.

Майли, стадионлар масаласи ва мухлислар манфаати ҳозирча жиддий тарзда кун тартибига қўйилмаяпти. Аввалроқ мухлислар эртага эмас, айнан бу мавсум стадионда футбол кўриб, завқланишлари лозимлиги тўғрисида ўз муносабатимизни билдиргандик. ПФЛ эса ўзи белгилаган режалар асосида иш кўришда давом этмоқда ва умид қиламизки, бу жараён ҳам тез орада ижобий натижа кўрсатади. Умуман, янги мавсумда Суперлига кучли рақобат аро қайнаши ҳозирданоқ маълум. Негаки, юқорида таъкидлаганимиздек, аксарият клублар имконият бобида бир-бирига яқин. Кўпчилик имконияти нисбатан тенг клублар ўртасидаги рақобат натижасида футбол савияси кўтарилишига ишонмоқда. Биз ҳам футболимизда сифат ва савия ошишига ишонамиз. Бироқ бу жараён фақат кучли рақобат таъсирида юз беришига ишониш қийин. Зеро, фин хоккейи фақат ички муҳит рақобатига асосланган ва суянганида, қишки Олимпиадада ғолиб чиқолмасди. Демоқчимизки, футболимизнинг янги тараққиёт босқичига кўтарилиши учун Суперлигада шаклланаётган кучли рақобатнинг ўзи етарли эмас. Элитада узоқ кутилган рақобат муҳити ҳалоллик ва илмий ёндашувларга асослансагина футболимиз том маънода тараққиётга эришади. Яширишнинг ҳожати йўқ: мухлислар ишонган энг истеъдодли футболчиларимиз ҳам ҳаттоки, Осиёнинг кучли чемпионатлари савиясида тўп суришолмаяпти ва фаолиятларини Суперлигамизда давом эттиришни маъқул кўришмоқда. Футболимиз фақат Элдор Шомуродов тимсолида евроарена кучи ҳавосини туймоқда. Ту­йиш эса ўз ўрнини топиш, имкониятларни тўлиқ намоён этиш маъносини англатмайди. Ўз-ўзини топиш, мавжуд имкониятларни юзага чиқариш учун футболимизда ишлар фин хоккейидаги каби ташкилланмоғи жоиз!

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:07, 24.02.2022.
Ўқилди: 1074 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.