Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Славче Войнески: “Насаф” ажойиб жамоа эканлигига гувоҳ бўлдим”

Баҳо:
+ | -

Эртага, 27 февраль куни расман Ўзбекистонда 2022 йилги футбол мусобақаларига старт берилади. Фарғонанинг Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида Суперкубок баҳси ўтказилади. Унда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Қаршининг “Насаф” клубига қарши саф  тортади. Бугун мазкур жамоаларнинг бош мураббийлари ва футболчилари билан ўйин олди матбуот анжумани ўтказилди. Қуйида “Пахатокор” жамоаси устози Славче Войнески  ва жамоа етакчилари Сардор Рашидов ва Оливер Шаркичнинг ўйин олдидан билдирган фикралари билан танишишингиз мумкин.

Славче Войнески: 

Ҳаммага ассалом-у алайкум. Эртага бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди. Биз бу ўйинга мавсум олди яхши тайёргарлик кўрдик ва баҳсни интиқлик билан кутмоқдаман. 

Олдинда турган учрашув 2 ойлик меҳнатимизнинг натижасини кўрсатиб беради. Шу жиҳатдан жуда муҳим. Бир ўйиндан иборат бу каби учрашувлар ҳар қандай мураббий учун оғир бўлади. Аммо бу бизга ҳеч қандай босим юклай олмайди.

Ўтган мавсум охирида бир қатор ҳимоячилар жамоани тарк этгани туфайли мудофаа чизиғимизни кучайтиришимиз керак эди. Бу борадаги танловларимизни йиғинлар доирасидаги назорат ўйинларида синовдан ўтказдик.

Мен Ўзбекистонда яхши савиядаги футболчилар бор деб ўйлардим. "Пахтакор"га келганимдан кейин бу фикрим ўз тасдиғини топди. Ҳақиқатан ҳам кучли даражадаги ўйинчилар кўп. Умид қиламанки, бу тез орада терма жамоа миқёсида ҳам натижа бера бошлайди.

Ўзи умуман битта ўйиндан иборат баҳслар ҳар қандай мураббий учун қийин бўлади, лекин биз эртанги ўйинга 100 % тайёрмиз. Трансфер қилган футболчиларимиз йиғин давомида ўзини яхши кўрсатди.

Мен ёшларга алоҳида эътибор бераман, лекин тайёр бўлмаган футболчиларни асосий таркибга кирита олмаймиз. Чунки, ўша футболчи бирорта хатога йўл қўйса, бу унинг руҳиятига таъсир ўтказиши мумкин. Эртага ёш футболчиларни майдонга туширишга ҳаракат қиламиз. Ҳужумчимиз Шерзод Темиров жамоадан кетиши мумкин, чунки у ҳозирда бошқа жамоа билан музокара олиб бормоқда. Шуни ҳам таъкидлайманки, Шерзоднинг ўрнини боса оладиган футболчилар жамоамизда етарлича бор.

Ўйин олдидан кўплаб сирларни очишни истамайман. “Насаф”нинг кўплаб ўйинларини кузатдик. Лекин, рақиб жамоа бош мураббийи ҳақида бирор нарса дея олмайман. Аммо шуни ҳам таъкидлашим керакки, “Насаф” ҳақиқатдан ҳам яхши жамоа. Улар анча пайтдан бери деярли бир хил таркиб билан ўйнамоқда. Эртага уларга етарлича қарашилик кўрсатамиз. Ҳар қандай мураббийнинг ўз ўйин услуби бўлади ва бу менинг ҳам ўзига яраша қарашларим мавжуд. Шу сабаб Шота Арвеладзе давридаги “Пахтакор” ва мен ишлаган жамоани таққосламаган бўлардим. Эртанги ўйин бўладиган майдонга тўхталадиган бўлса, стадион ҳолат ёман эмас. Ва бу бизга яхши ўйин кўрсатишимизга ёрдам беради.

 

Сардор Рашидов:

 Эртганги учрашув қизиқ бўлади деб ўйлайман.  Биз икки ой давомида яхши тайёрргарлик кўрдик. Бу мавсумни ҳам ўтган йилгидек ғалаба билан бошламоқчимиз. “Насаф”нинг ўйини менга ёқади. Чунки уларнинг таркибида ёш футболчилар бор. Қаршида кечган ҳар қандай ўйин қийин кечади, чунки уларнинг мухлислари Европадагиде ўз жамоасини қўллаб-қувватлайди. Мақсадим  “Пахаткор”да мавсум охиригача қолиш ва клуб билан Суперкубокни ютиш. Қолаверса, жамоа билан ОЧЛда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этмоқчимиз.

 

Оливер Шаркич:

"Пахтакор"га жиддий ва катта мақсадлар билан келганман. Мендан кўп нарса кутишаётганини биламан. Шу сабабли бор кучим билан жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишга интиламан

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:58, 26.02.2022.
Ўқилди: 2181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.