Шанба оқшомида Роман Абрамович "Челси"ни бошқаришни клуб хайрия жамғармаси васийлик кенгашига топширгани маълум бўлди.
Якшанба куни "Челси" Лига кубоги учун кураш олиб боради. Ғалаба қозонган тақдирда лондонликлар ўз музейи учун яна бир совринни қўлга киритишади, лекин Роман Абрамовичнинг энди унга ҳеч қандай алоқаси бўлмайди.
Энди Абрамовичнинг роли ҳақида баҳслашишдан маъно йўқ. Ва буларнинг барчаси мутлақо сиёсий ҳаракат эканлигини яширишнинг ҳам маъноси йўқ. Бироқ бу томонни муҳокама қилмоқчи эмасмиз, футбол ҳақида гапирган маъқул.
Абрамовичга унинг принциплари ва бошқа нарсалар нуқтаи назаридан ҳар қандай муносабат бўлиши мумкин. Бироқ, футбол нуқтаи назаридан, у ҳақиқатан ҳам эгасининг клубга қандай муносабатда бўлиши кераклиги тўғрисидаги ўйларни юқори босқичга олиб чиқди. Абрамович Англияга келганида Премьер-лигада хорижлик хўжайинлар кам эди.
Абрамович учун "Челси" ёқимли жамоа эди. Лондон клуби унинг учун ўйинчоқ эмасди. Бу унинг ҳаётнинг бир қисми эди. Маълумки, Абрамович "Манчестер Юнайтед" - "Реал Мадрид" учрашувидан кейин футболга меҳр қўйган. Ўша ўйинни кўрган ҳар бир инсон уни ҳеч қачон унутмайди. Кўрмаганлар учун ўша учрашув 2003 йил 23 апрелда бўлиб ўтганди.
Абрамович супер футболни кўрди, клубни сотиб олди ва уни ақл бовар қилмайдиган даражага олиб чиқди. "Челси" даври Абрамовичгача бўлган узоқ ва маъносиз ҳаётга ва у келганидан кейин ажойиб ҳаётга бўлинган:
Абрамович жамоага келишидан аввал "Челси" Англияда 1 марта чампион бўлган. У келганидан кейин эса 5 марта. Бундан ташқари Англия кубоги 5 марта, Лига кубоги 3 марта, Чемпионлар лигасида 2 марта ғалаба қозонди.
Абрамович учун "Челси" муҳим лойиҳа эди. Бошқа барча эгалардан фарқли ўлароқ, футбол унинг учун муҳим эди. У Лондон клуби орқали Россияни қандайдир юксальтиришга уринмади. Бу, масалан, "Манчестер Сити" ёки "ПСЖ"нинг ҳикояси эмас. У кўпчилик каби "Челси"ни даромад манбаи сифатида кўрмади. Абрамович чин дилдан футбол ғалабаларини хоҳларди, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни хоҳларди.
Шу билан бирга, россиялик олигарх Лондон клубида идеал бошқарув тизимини қуришга муваффақ бўлди. "Челси" профессионаллик нуқтаи назаридан ҳаммага имконият беради. Шу сабабдан, Абрамовичнинг фаолиятини якунлаши клуб бизнес жараёнларига қаттиқ таъсир қилмаслиги керакдек кўринади. Тўғри, "Челси" ўзининг "руҳийлиги"ни йўқотиш хавфи остида. Ҳамма нарса буларнинг барчаси муҳим бўлган шахс томонидан бошқарилади деган тушунча мавжуд.
Бу аслида жуда ачинарли ҳикоя. Бир пайтлар Абрамович кўп жиҳатдан ўз қарори билан мураббий фикрига зид равишда "Челси"га Украина футболи афсонаси Андрей Шевченкони сотиб олганди. У ҳужумчини жуда қадрлади. Футболчи ва клуб хўжайини ўртасида яқин муносабатлар мавжуд бўлгани хабар қилинганди. Абрамовичнинг қарийб 20 йиллик эртаги шу тариқа ниҳоя топаётгани ачинарли…