Кеча Қатар юлдузлар Лигасининг бу йилги мавсуми якунига етди. Унда кетма-кет иккинчи маротаба Жасур Ҳасановнинг собиқ жамоаси «Лахвия» клуби мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Уч тур олдин чемпионликни нақд қилган жамоа охирги турларни бўш ўтказди ва сўнгги турда ҳам мағлубиятга учради. «Насаф»га ОЧЛда рақиблик қилаётган «Ар-Райян» клуби чемпионни ишончли тарзда мағлуб этган бўлсада, кумуш медалларга эриша олмади. «Ал-Жаиш»нинг меҳмондаги йирик ғалабаси жамоага иккинчи ўринни тақдим этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган Шавкат Муллажонов тўп сураётган «Ал-Аҳлий» клуби мавсумни жуда бўш ўтказди. Сўнгги 11та турда фақатгина мағлубиятга учраган жамоа якунда сўнгги ўринни эгаллади. Бироқ бу билан жамоа юқори дивизионни тарк этгани йўқ. Юқори дивизонда ким кураш олиб бориши плей-офф босқичи орқали аниқланиб олинади. Плей-офдда «Умм Салал» ва «Ал-Аҳлий» жамоалари қуйи лигада иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан куч синашади.
ҚАТАР ЮЛДУЗЛАР ЛИГАСИ
22-тур
АЛ-ХАРИТИЯТ – АЛ-АҲЛИЙ 2:1 (2:0)
Голлар: Яҳё Кебе (25, 36-пен) – Алейн Калуйитука (67).
АЛ-ХОР – УММ САЛАЛ 2:0 (1:0)
Голлар: Жулио Сезар (26, 78).
АЛ-ҒАРРАФА – АС-САДД 3:1 (3:0)
Голлар: Диего Тарделли (19), Муайд Ҳассан (32, 45) – Носир Набил (48).
АЛ-АРАБИЙ – ҚАТАР СК 0:0
АЛ-ВАКРА – АЛ-ЖАИШ 1:6 (0:2)
Голлар: Аунар Диба (69) – Адриано (6, 50), Вагнер Рибейро (13, 53, 79, 90).
АР-РАЙЯН – ЛАХВИЯ 3:1 (0:1)
Голлар: Ҳамид Исмоил (62), Афонсо Алвеш (82), Родриго Табата (83) – Ҳуссайн Шаҳоб (20).