"Барселона" бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 26-тури доирасида бўлиб ўтган Бальбаонинг «Атлетик» клубига қарши ўйин (4:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
Ўйин ҳақида
«Мен шундай бўлишини кутгандим. Чунки жамоа ўйиндан ўйинга яхшиланиб бормоқда. Футболчилар машғулотларда яхши иштирок этишмоқда. Биз сифатли ўйин намойиш этдик, яхши ҳимояландик ва тўпни йўқотганимиздан кейин прессингда яхши иштирок этдик. Ҳиссиётлар ажойиб, шунинг учун ҳам ишлаяпмиз. Барчаси учун хурсандман. «Барселона» учун хурсандман.
Дембеле ҳақида
«У клубда қоладими ёки йўқми, бу менинг ишим эмас. У яхши ишламоқда. Шунинг учун уни ҳимоя қиляпман. У қобилиятли йигит. Уни турли позицияларда — чап, ўнг, гол урадиган, пас берадиган жойларда ўйнатиш вариантларини кўриб чиқяпман».
Соврин учун кураш ҳақида
«Айни пайтда ҳеч нарсани истисно қилмаймиз, аммо «Реал» кучли эканини биламиз. Жадвалда кўтарилишимиз керак. Ҳамон 4-поғонадамиз ва 3-ўринга чиқишимиз зарур», – деди Хави.