Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

"Навбаҳор" футболчилари янги мавсум олдидан рағбатлантирилди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Навбаҳор” клуби билан яқин алоқалар ўрнатиш, янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган жамоа аъзоларини қўллаб-қувватлаш, уларга 2022 йилги Суперлига баҳслари старти олдидан мотивация бериш мақсадида, клуб қароргоҳига Ўзбекистон – Россия SIBERIANWELLNESS халқаро қўшма компанияси вакиллари ташриф буюришди.

Мазкур компания вакилларига Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев, Давлатобод тумани прокурори Муҳаммадали Қирғизбоев, Давлатобод туманидаги Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи Соҳибжон Ҳомидов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб президенти Отабек Саматов ва клуб спорт директори Акмал Соҳибов ҳамроҳлик қилишди.

SIBERIANWELLNESS халқаро компанияси борасида тўхталадиган бўлсак, мазкур компания косметология маҳсулотлари ҳамда иммунитетни оширувчи фаол биологик қўшимчалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 27 та мамлакатнинг 64 шаҳрида ўз филиалларига эга.

Шу жумладан, АҚШ, Европа ҳамда Осиё давлатларида ҳам мазкур компания филиаллари бор.

Вилоятимизда эса ушбу халқаро компания филиали Чуст шаҳрида жойлашган бўлиб, компания бош директори Баҳром Ходжиматовнинг таъкидлашича, 3 йилдан буён спортчиларни иммунитетларини ошириш борасида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, ҳозирги кунда Чуст шаҳрида мева-сабзавотларни қайта ишлаб, улардан иммунитетни оширувчи шарбатлар, бундан ташқари, фаол биологик қўшимчалар ишлаб чиқариладиган катта завод қурилмоқда.

Келажакда мазкур заводда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни юртимизга МДҲ мамлакатлари, шу жумладан, Ўрта Осиё давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган.

SIBERIANWELLNESS халқаро компанияси вакиллари  ва уларга ҳамроҳлик қилган меҳмонлар жамоамиз уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ майдонида “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби ва футболчилари билан учрашишди.

Учрашув давомида SIBERIANWELLNESS халқаро компанияси бош директори Баҳром Ходжиматов сўзга чиқиб, ўз сўзида "лочинлар" мухлиси эканлиги, 2016 йили Францияда бўлиб ўтган Европа чемпионати баҳсларини юртимиз байроғини баланд кўтарган  ҳолда, бевосита стадионларда кузатиш бахтига муяссар бўлганлиги, ўшанда Ўзбекистон клублари ҳам Европа даражасига чиқишларини орзу қилганлиги, бу орзуни эса Худо хоҳласа, янги мавсумда “Навбаҳор” амалга оширишига тилак билдириб, бўлажак мавсумда "Навбаҳор" ўз олдига қўйган мақсадига эришишида омад ёр бўлишини тилади. 

Шундан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси вакилларига SIBERIANWELLNESS халқаро компаниясининг махсус совғалари топширилди.

Киритилди: 20:29, 01.03.2022.
Ўқилди: 1181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.