"Лион" футболчиси АПЛда фаолият бошлайди. Хабарларга кўра, француз клуби ҳимоячиси Жейсон Денайер "Ньюкасл" билан битим тузишга тайёрлигини билдирган. 26 ёшли футболчи ёзда эркин агентга айланади.
Бельгия терма жамоаси аъзоси учун энг асосий даъвогар сифатида "қарғалар" тилга олинган. У янги мавсумда "Ньюкасл" ҳимоясини мустаҳкамлаши мумкин.