Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Навбаҳор» ОФК эътиборида

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайтида “Ўзбекистон Суперлигаси-2022 – эътиборга молик 5 жиҳат” сарлавҳаси остида мақола чоп этилди. Coca-Cola Суперлиганинг янги мавсумига бағишланган мазкур превьюда чемпионлик учун даъвогар клублар ҳақида сўз боради. Эътиборлиси, унда “Навбаҳор” жамоамиз ҳам алоҳида эътироф этилди.

“...Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси чемпионликка даъвогарлардан бири бўлиши мумкин. Ўтган мавсум 6-ўринни эгаллаган жамоа бир нечта эътиборга молик келишувларга эришди. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тажрибали футболчилари - Егор Кримец, Рустам Ашурматов, Жамшид Искандеров, ўтган мавсум АГМК сафида ОФК Чемпионлар Лигасида қатнашган Йован Жокич билан шартнома имзолади.

Шунингдек, Грузия чемпионатининг ўтган мавсумида “Динамо Тбилиси” таркибида 16 та гол ва 8 та самарали узатма қайд этган Зоран Марушич ҳам “Навбаҳор” сафига қўшилди.

Жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянга ҳамжиҳатликни таъминлаш, шартнома имзоланган футболчиларни бирлаштириш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон терма жамоаси, “Пахтакор” ва “Чанчунь Ятай” клубларининг собиқ бош мураббийи келгуси мавсумда муваффақиятга эришса, мамлакатнинг энг йирик футбол марказида қувонишга арзигулик кўплаб сабаблар топилади”, - ОФК расмий сайтида чиққан мақолада “Навбаҳор” ҳақида жумладан, шундай фикрлар билдирилди.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:09, 02.03.2022.
Ўқилди: 2996 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик