Кириш Регистрация

Биринчи лига иштирокчилари ва Иккинчи лига ғолиблари Ўзбекистон кубоги саралашида қатнашади

Баҳо:
+ | -

"2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти"нинг 20.1-бандида Биринчи лига жамоалари ҳамда Иккинчи лигаларнинг ўз ҳудудида ғолибликни қўлга киритган жамоалари (фақат ЎФА қўйган талабларни бажарганлар) Ўзбекистон кубогига саралаш учрашувлари орқали қўшилиши белгиланган.

Айни вақтда ЎзПФЛ Биринчи лига учун рўйхатдан ўтказган 16 та клуб орасида ўз ҳудудининг Иккинчи лигасида ғолибликни қўлга киритган айрим жамоалар ҳам мавжуд: "Шаҳриҳончи" (Андижон), "Дўстлик" (Фарғона), "Дўстлик" (Тошкент), "Юниред" (Самарқанд), "Қумқўрғон-1977" (Сурхондарё). Қолган ҳудудлар эса 2021 йилги мавсумда ғолибликни қўлга киритган жамоаларинг Ўзбекистон кубоги мусобақасининг саралаш учрашувларида иштирок этиш учун шароити бор ёки йўқлигига аниқлик киритиб бериши сўралади.

Аризалар ҳудудий ассоциациялар вице-президентларнинг кафолат хати асосида шу йилнинг 6 март санасига қадар қабул қилинади. Мусобақа учун футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни эса 7—20 март кунлари оралиғида амалга оширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон кубогининг саралаш учрашувлари шу йилнинг 22—31 март кунлари Тошкент шаҳрида марказлашган ҳолда ташкил этилади.

Киритилди: 19:10, 02.03.2022.
Ўқилди: 1152 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик