Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Темур Кападзе: «Олимпик» жамоасига легионернинг кераги йўқ»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган «Олимпик» — «Сурхон» (0:0) учрашувидан сўнг олимпиячилар бош мураббийи Темур Кападзе фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

— Ҳаммани мавсум бошлангани билан табриклайман. Жамоаларга омад тилайман. Қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Биринчи тур бўлгани учун қаердадир ҳаяжон сезилди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Суперлиганинг ҳавоси бошқа. ”Сурхон“ кучга таяниб ўйнади. Узатмалар билан ўйнади. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Хатолардан тўғри хулоса чиқарамиз.

— Жамоа мавсум олдидан легионер олмади. Буни сизнинг шахсий қарорингизми?
— Бизга легионернинг кераги йўқ. Мақсадимиз бундай ўйинлар орқали тажриба олиш. Осиё чемпионати турибди, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. Ўзимизнинг йигитлар легионерлардан ҳам яхши ҳаракат қилади.

—Бир бош баланд рақиблар билан ўйинларда футболчиларга қандай мотивация берасиз?
— Руҳий ҳолат муҳим аҳамият касб этади. «Сурхон» ҳам нималарга қодирлигини билмас эдик. Ҳаяжон тўсқинлик қилди. Ўйиндан ўйинга кучли бўлиб борамиз. Йигитлар босимдан ўтиб олишди.

Жисмоний ҳолатимиз оптимал эмасдир. Иккинчи бўлим охирида чарчоқ сезилган бўлиши мумкин. Биз ҳар томонлама яхши эдик. «Сурхон» мураббийи жисмоний томондан муносиб тайёрлаганлиги кўринди. Испаниялик мураббий кўпроқ комбинация орқали ўйнайди, деб ўйлагандик. Хатолар орқали ўзимизга ишонч ортади. Йигитлар бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади. Суперлигада осон жамоалар йўқ. Уларга қарши баҳсларда фойдали нарса оламиз.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 22:25, 02.03.2022.
Ўқилди: 1713 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Каземиро АПЛнинг сўнгги туридан кейин янги жамоаси билан шартнома имзолайди [1331]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик