Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.
InterNews нашри берган маълумотларга кўра, мадридликлар скаутлари "Интер" ва "Милан" жамоалари ўртасидаги Италия кубоги 1/2 финалидан ўрин олган учрашувни кузатишга келишган.
Ўйин давомида улар "Интер"дан Лаутаро Мартинес, "Милан"дан эса Рафаэль Леауни кузатиб боришган.