"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эдин Жеко "Тоттенҳем" яримҳимоячиси Лука Модрични ўз жамоадоши сифатида кўришдан хурсанд бўлишини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз клуб раҳбарияти анчадан буён 26 ёшли хорват футболчисига қизиқиб келмоқдалар.
- Модрични сотиб олсак зўр иш бўлар эди, бундай футболчи билан Англия чемпионлиги, ҳаттоки чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритиш учун "Сити"нинг имкониятлари ошади. Мен бу хорватнининг жамоамизга қўшилишидан фақат хурсанд бўламан, - дейди Жеко The Sun газетаси мухбирига.