Кириш Регистрация
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 16:30 Наманган ФА 1-3 Бунёдкор
23/04 16:30 Бухоро 2-0 Локомотив
23/04 17:00 Навоий ФА 0-9 Пахтакор
23/04 20:15 ОКМК 3-2 Насаф
23/04 21:30 Торино 2-0 Удинезе
23/04 21:30 Кальяри 1-2 Фиорентина
23/04 21:30 Женоа 0-2 Лацио
23/04 21:30 Парма 1-0 Ювентус
23/04 22:00 Сельта 3-0 Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао 1-0 Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона
25/04 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис - Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче

Асрор Алиқулов: "Турон"нинг ўйин услубини ўрганиб чиққандик. Жамоамиз юқори ўринлар учун кураша олади"

Баҳо:
+ | -

Про-лиганинг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди

- Бугунги учрашувга "Турон" жамоасининг кучли томонларини, ўйин услубини ўрганиб чиққан холда режа тузгандик. Афсуски, рақиб дарвозасига гол киритганимиздан сўнг футболчиларимиз бўшашиб қолишди. Ўйин якунига қадар бир хил темпда ўйнай олмадик. Шу сабабдан "Турон" иккита гол киритди деб ўйлайман. Ғалаба қозона туриб якунда дуранг ҳам эмас, мағлубиятга учрадик.

Меҳмонлар дарвозасига гол киритганимиздан сўнг футболчиларга ўйин темпини тушириш бўйича кўрсатма берганимиз йўқ. Аксинча биз кўпроқ тўп назоратига урғу қаратмоқчи эдик. Лекин ўйин давомида бундай бўлмади, биз кўп вазиятларда тўпни йўқотиб қўйдик, якка курашларни бой бердик. Умумий айтганда, ёмон ўйин ўтказмадик.

Таркибга жамоамизда ўйнашни истаган футболчиларни жалб этдик. Бугунги ўйиндаги мағлубият ҳозир ҳеч нарсани англатмайди. Жамоамиз юқори ўринлар учун кураша олишига ишонаман. Ҳозирги таркибимиз чемпионатдаги бошқа жамоалардан кам эмас, биз чемпионат давомида албатта юқори ўринлар учун курашамиз.

Манба: "Турон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 19:29, 05.03.2022.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz