«Бавария» кеча «Альянс Арена»да «Байер»га қарши Бундеслига доирасида бўлиб ўтган ўйинида Украина халқи билан бирдамлигини намойиш этди.
"Украинадан ҳар куни кўрадиган даҳшатли уруш тасвирлари билан футбол мавзусига эътибор қаратиш жуда қийин. Биз ҳаммамиз Европада бундай нарсани яна кўрамиз деб ўйламагандик. Бу уруш тўхташи керак! Бизнинг фикримиз Украинадаги одамлар билан”, - деди «Бавария» бош директори Оливер Кан.