Машҳур журналист ва трансферлар инсайдери Фабрицио Романо "Арсенал" футболчиси Саканинг келажаги ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Клуб Букайо Саканинг келажаги борасида иш олиб бормоқда. У жамоага ўта керак бўлган футболчи. "Ливерпуль"дан бўлган қизиқишлар фақат миш-мишдир. Мен у билан гаплашганимда, менга ўз жамоасини яхши кўришини айтди".
Эслатиб ўтамиз, бугун "Арсенал" "Уотфорд" билан тўқнаш келади.