Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Финал кўз ёшларга ишонмайди

Баҳо:
+ | -

Ҳар қандай спорт турида финалга чиқиш ўша спортчи учун катта масъулият юклайди, хусусан, футболда ҳам. Бироқ бунинг акси бўлиб чиқиб, мағлубиятга учрайдиган бўлсанг, қандай ҳис-туйғуларнинг хаёлда айланишини тасаввур қилиш қийин эмас.

Қуйида ўз фаолияти давомида ҳал қилувчи ўйинларда бошқаларга қараганда кўпроқ мағлубиятга учраган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Лотар Маттеус - 5 мағлубият

Ўйинлар сони: 783
Клублари: 4 («Боруссия Мёнхенгладбах», «Бавария», «Интер», «Ню-Йорк МетроСтарс»)

Миллий терма жамоаси: Германия

Лотар Маттеус замонавий немис футболи тарихидаги ажойиб ярим ҳимоячилардан биридир. Унинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, Лотар турли мусобақаларнинг нақ бешта финал баҳсида иштирок этган. 1990 йилда Маттеус Германия терма жамоаси билан биргаликда жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, аммо ундан олдинги икки уриниш муваффақиятсиз кечган эди. Ўшанда 1982 ва 1986 йилларда - ҳал қилувчи баҳсларда немислар мағлуб бўлган.

Шунингдек, Маттеус фаолиятидаги энг аламли мағлубиятлардан бири бу 1998/99 йилги Чемпионлар лигаси финалидир. «Бавария»нинг «Манчестер Юнайтед»дан сўнгги сонияларда қабул қилиб олган мағлубияти ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайди. Ўшанда «Бавария» қўшимча бўлимлар бошлангунга қадар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди, бироқ Шерингем ва Сульшернинг кутилмаганда киритган голлари Алекс Фергюсон жамоасига қимматли ғалабани тақдим этган. Маттеус хотирасидан «Камп Ноу»даги финал воқеалари ҳеч қачон чиқиб кетмаса керак.

Арьен Роббен - 6 мағлубият

Ўйинлар сони: 616
Клублари: 5 («Гронинген», «ПСВ», «Челси», «Реал Мадрид», «Бавария»)
Миллий терма жамоаси: Нидерландия

Голландиялик ажойиб вингер Арьен Роббен «Бавария» билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган, бундан ташқари «Челси» билан ҳам Англия Премьер-лигасида икки марта зафар қучган, аммо Роббеннинг терма жамоадаги йўллари бироз нотекис.

Арьен учун энг аламли турнир шубҳасиз, 2010 йилги ЖЧ финали бўлса ажаб эмас. Ўшанда голландлар ҳал қилувчи баҳсда Испанияга имкониятни бой бериб қўйган эди. Худди ўша йилнинг май ойида у «Бавария» таркибида Чемпионлар лигаси финалида «Интер»га ютқазди (0:2). Бундан ташқари, 2012 йилда Роббен «Бавария» билан яна Чемпионлар лигасининг финалига чиқди, лекин у ерда ҳам «қизиллар»га омад кулиб боқмади. «Челси» пенальтилар сериясида рақибидан устун келганди ўшанда. Аммо орадан бир йил ўтиб, 2013 йилда, ниҳоят, Арьен Европанинг энг нуфузли клублар турнирида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. «Бавария» Дортмунднинг «Боруссия»сини мағлуб этган оқшом Роббен ҳал қилувчи гол муаллифига айланган (2:1).

Майкл Баллак - 8 мағлубият

Ўйинлар сони: 604
Клублари: 5 («Хемницер», «Кайзерслаутерн», «Байер», «Бавария», «Челси»)
Миллий терма жамоаси: Германия

Майкл Баллакни сўнгги бир неча ўн йилликдаги энг яхши немис ярим ҳимоячиларидан бири деб аташ мумкин. Майкл тўрт марта Германия чемпионлигини қўлга киритган ва бир марта Англия чемпиони бўлган. Аммо Баллакка Чемпионлар лигасида зафар қучиш насиб қилмаган.

Майкл икки марта Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи ўйинларида мағлуб бўлган (2002 йилда «Байер» билан ва 2008 йилда «Челси» билан), бир марта Жаҳон чемпионати (2002) ва Европа чемпионати (2008) финалларида мағлуб бўлган. Агар Баллак ўз жамоалари билан ушбу турнирларнинг барчасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлганида, у шубҳасиз, замонамизнинг энг буюк футболчиларидан бири бўлар эди.

Патрис Эвра - 9 мағлубият

Ўйинлар сони: 725
Клублари: 8 та
Миллий терма жамоаси: Франция

Франциялик чап қанот ҳимоячиси Патрис Эвранинг фаолияти жуда ёрқин воқеаларга бой бўлди. У Италия, Франция ва Англиянинг саккиз хил жамоаларида ўйнаган, ўз мамлакати терма жамоасида 81 та ўйин ўтказган, шунингдек, индивидуал ва жамоавий мукофотлари билан мақтана олади.

Эвра «Манчестер Юнайтед» билан бирга АПЛда 5 марта чемпионликни қўлга киритган. У 2008 йили Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалларида ҳам олтин медалга сазовор бўлган. Кейинчалик футболчи «Ювентус»га кўчиб ўтди ва у ерда ҳам бешта соврин ютишга эришди. Уларнинг ичида иккита «скудетто» ҳам бор. Бироқ, Патриснинг бу орада жуда кўп мағлубиятларга учраганини ҳам таъкидлаш жоиз. У ўйнагани жамоалар нақ тўққизта финални бошлари эгик ҳолда тарк этган.

Эвра учун энг аламли мағлубият, албатта, ўз ватани мезбонлик қилган Евро-2016 турниридир. Ўша финалда «учранглилар» Португалияга қўшимча дақиқаларда имкониятни бой бериб қўйган эди. Эвра учун Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи баҳслари қўрқинчли тушга айланган десак муболаға бўлмайди. У нақ тўрт марта (!!!) шалпангқулоқ кубокнинг шундоқ ёнгинасидан ўтиб кетишга мажбур бўлган. «Монако» билан 2004 йил, 2009-2011 йилларда «Манчестер Юнайтед» ва 2015 йилда «Ювентус» билан ушбу воқеалар содир бўлган эди.

Хавьер Маскерано - 11 мағлубият

Ўйинлар сони: 837
Клублари: 7 та
Миллий терма жамоаси: Аргентина

Икки карра Олимпия чемпиони бўлган Хавьер Маскерано, афсуски, Аргентина терма жамоаси билан муҳим титул ютишнинг уддасидан чиқмаган. Маскерано фаолиятидаги асосий мағлубият бу юқорида айтиб ўтилган Германияга қарши 2014 йилги жаҳон чемпионати финалидир.

Клуб миқёсида Маскеранонинг фаолияти турфа воқеаларга бой бўлган. У икки Европа гиганти таркибида ўйнади ва «Барселона» билан 19 та соврин ютишга муваффақ бўлди, шу жумладан икки марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Маскерано ўзининг илк еврокубок финалида, 2007 йили «Ливерпуль» сафида «Милан» билан баҳсда имкониятни бой берган. Бундан ташқари унинг ҳисобида Аргентина билан Америка Кубоги финалидаги нақ тўртта мағлубият (2004, 2007, 2015, 2016) ҳам бор.

Лионель Месси - 12 мағлубият

Ўйинлар сони: 805
Клублари: 2 («Барселона», «ПСЖ»)
Миллий терма жамоаси: Аргентина

Мағлубият буюкларни ҳам четлаб ўтмайди. Жумладан, Лионель Месси ҳам бундан мустасно эмас. Бутун футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири саналаган Мессига ҳам Аргентина терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони бўлиш насиб этмаган. Хабарингиз бор, ўтган йили Лео ниҳоят, Копа Американи забт этди, бироқ нақ бешинчи уринишда. Кўриб турганингиздек, бундан олдинги тўрт финал Лео кўзёшларига бурканган эди.

Умуман олганда, Мессининг шахсий ва жамоавий совринлари шунчалик кўпки, улар Лео ютқазган финалларни осонликча беркитиб кетаверади. Зеро, етти карра «Олтин тўп» соҳиби бунга лойиқ.

Жанлуижи Буффон - 15 мағлубият

Ўйинлар сони: 951
Клублари: 3 («Парма», «Ювентус», «ПСЖ»)
Миллий терма жамоаси: Италия

Туринликлар келишилган ўйинларда айбланиб, А Cериядан пастки дивизионга тушириб юборилганида Буффон жамоасига содиқ қолган. Афсонавий итальян дарвозабони сўнгги йигирма йил давомида клубининг рамзи бўлиб келди. Мутойиба билан айтганда унинг фаолиятида содир бўлмаган воқеликнинг ўзи йўқ - шонли ғалабалардан тортиб, аламли мағлубиятларгача. Жижи Италияда 10 марта чемпион бўлган. 2006 йилги Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоаси билан кўрсатган ўйинлари алоҳида эътиборга молик.

Буффон учун энг шармандали мағлубиятлардан бири эҳтимол, Евро-2012даги баҳс бўлса керак. Ўшанда итальянлар Испания томонидан маҳв этилган (0:4), Жанлуижи ўшанда жамоаси сардори эди. Қолаверса, Буффон ўз тарихида ҳеч қачон Чемпионлар лигасида ғолиб чиқман. У «Ювентус» билан уч марта ушбу мусобақа финалига йўл олган, лекин ҳар сафар ундан омад юз ўгираверган.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 09:47, 08.03.2022.
Ўқилди: 2475 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.