Юрген Клопп «Ливерпул»нинг Чемпионлар лигасида 1/8 финал жавоб учрашувида «Интер» (0:1) жамоасидан учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бизда юзага келган муаммоларни кутаётган эдим. «Интер» жуда яхши ва бундай учрашувларда ўйнашга тайёр. Энг яхши ўйин кўрсата олмаганимизга қарамай, бизда аниқ вазиятлар бўлди. Иккала ўйинни ҳам ҳисобга олсак, мени хурсанд қилган жиҳат шуки, биз кейинги босқичга йўл олдик. Биз учун яратилган ноқулайликларга қарамай, яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилдик.
Ўйин ҳақиқатан ҳам қизиқарли бўлди. Оқибатда мағлуб бўлдик. Хурсанд қилмаётган томони шундаки, ўз майдонимизда мағлубиятга учраш учун майдонга тушмагандик.
Рақиб муаммолар яратди, аммо имкониятларимиздан фойдаланганимизда ғалаба қозонган бўлардик. Кўпинча оддий вазиятларда тўпни йўқотиб қўйдик, гоҳида шундай бўлади. Тўп ҳавога кўтарилганда шамол туфайли ҳақиқий комедия бошланди.
Қарши прессинг етарлича яхши бўлмади, биз тўп учун курашларда кўпроқ ютқаздик ва керакли тезликни ололмадик. Бизга айнан мана шу нарса этишмади”, деди «Ливерпуль» бош мураббийи BT Sport билан суҳбатда.