Буюк Британия расмийлари, агар уларга аниқ таклиф тушса, "Челси"ни сотиш бўйича ён беришлари мумкин. Бу ҳақда Британия технология вазири Крис Филипп баёнот берди.
"Клубга берилган лицензияга кўра, сотишга рухсат берилмаган. Бироқ, агар харидор пайдо бўлса, у ёки клуб ҳукумат билан боғланиб, савдо амалга ошиши учун шартларни ўзгартиришни сўраши мумкин", - дея Филипп сўзларини келтиради Sky News.
Эслатиб ўтамиз, санкциялар туфайли Роман Абрамович "Челси"ни сотишга қарор қилган, бироқ кеча унинг активлари музлатилганлиги маълум бўлди, шу боис клубни сотиш мумкин эмас.
"Челси"нинг ўзи янги санкциялардан қаттиқ зарба олди. "Аристократлар"га ўйинлар учун чипта сотиш, трансферларни амалга ошириш ва шартномаларни янгилаш тақиқланган эди.