"Челси" клубининг собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин "кўклар"нинг Чемпионлар лигаси доирасидаги "Барселона"га қарши ўйинига ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Ушбу мавсум "Челси" учун қийин кечмоқда. Бундан ташқари лондонликлар Англиянинг Чемпионлар лигасидаги ягона вакили ҳисобланишади. Бу эса уларга қўшимча масъулият юклайди. Таъкидлаш лозим, бу ҳолат ҳар доим "Челси"нинг фойсидасига хизмат қилган. Жамоа финалга чиқиши мумкин.
Мен "аристократлар"нинг сўнгги ўйинларини кўрдим. "Барса"га қарши жавоб ўйинида уларда яхши имконият бор. Агар "Челси" финалга чиқса, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун яхши имконият бор.
Келаси мавсумда "Челси"ни ким бошқаришини тахмин қила олмайман. Бу клуб раҳбариятининг ваколатига киради. Лекин, таъкидлаш лозим, Роберто Ди Маттео ўз ишини аъло даражада уддаламоқда, дейди украиналик футболчи.













