Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

АПЛ. Охирги 5 учрашувда 13 очко тўплаган жамоалар бугун тўқнаш келишади

Баҳо:
+ | -

Бугун Англия Премьер-Лигаси 29-тур баҳслари давом эттирилади. «Челси» клуби ўз майдонида «Ньюкасл» жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйиндан олдин қизиқарли факт ва маълумотларни тақдим этамиз.

Биласизми?

«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хоу «Челси» билан ўтган 5 сафар ўйинидан учтасида ғалаба қозонган (2 мағлубият). Камида уч марта "Стемфорд Бридж"га ташриф буюрган мураббийлар орасида Хоу АПЛ доирасида энг юқори ғалаба кўрсаткичини қайд этиб турибди (60 фоиз).

«Челси» клуби Англия чемпионати доирасидаги «Ньюкасл»га қарши охирги 8 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган. «Аристократлар» лига тарихида ушбу юришдан 4 маротаба кўпроқ ғалабали серия қайд этишган. Улардан энг охиргиси 1976 ва 2003 йиллар давомида қўлга киритилган («Болтон», 9 ғалабали ўйин).

«Ньюкасл» мусобақа жадвалининг кучли учлигида бораётган жамоаларга қарши охирги 24 сафар ўйинининг 23тасида мағлубиятга учраган ва фақатгина «Лестер» билан баҳсда 4:2 ҳисобида ғалабага эришган (май, 2021 йил).

Жорий мавсум барча мусобақалардаги "Стемфорд Бридж"да ўтказилган ўйинларда Кай Хавертсдан кўра кўпроқ гол урган «Челси» футболчиси топилмади. Германияликнинг ҳисобида 5та гол мавжуд.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Девид Кют

Қанот ҳакамлари: Ян Хассин, Ник Хоптон

Захира ҳаками: Майкл Селисбури

ВАР: Жон Брукс

ВАР ёрдамчиси: Саян Месси-Эллис.


Ўзаро қарама-қаршиликлар

Томонлар АПЛда ўзаро 53 маротаба тўқнаш келишган. Шулардан 28 учрашувда лондонликлар ғалаба қайд этишган бўлса, 13 баҳсда «Ньюкасл»нинг қўли баланд келган. Яна 12 ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Жамоаларнинг АПЛдаги энг сўнгги ўзаро ўйини 2021 йилнинг 30 октябрь куни ўтказилган ва «Челси» сафарда 3:0 ҳисоби билан ғалаба қозонган.

«Челси» 2-0 «Ньюкасл» (15.02.2021)

«Ньюкасл» 0-2 «Челси» (21.11.20)

«Ньюкасл» 1-0 «Челси» (18.01.20)

«Челси» 1-0 «Ньюкасл» (19.10.19).

Яна бир қизиқарли томони шундаки, иккала жамоа ҳам АПЛдаги сўнгги 5 учрашувида 4 ғалаба ва 1 дурангга эришган.

Айни пайтда 27 ўйиндан кейин 56 очко тўплаган Роман Абрамович жамоаси АПЛда 3-ўринда бормоқда. «Ньюкасл» ҳисобида 31 очко мавжуд ва клуб 14-ўринни банд этган.

«Челси» жоруий мавсум АПЛнинг 12 ўйинида дарвозасидан тўп олиб чиқмаган, «оқ-қоралар»да эса бу кўрсаткич тўрттани ташкил этади.

«Челси»нинг энг йирик ғалабаси «Норвич»га қарши учрашувда (7:0) қўлга киритилган. «Ньюкасл»нинг «Эвертон» устидан қозонган ғалабаси (3:1) клубнинг жорий мавсум АПЛда қўлга киритган энг йирик ютуғи бўлиб турибди.

Мэйсон Маунт жорий мавсум АПЛ баҳсларида 8 гол ва 7 ассист қайд этган. Ушбу мавсумда иккала жамоа футболчилари орасида гол ва ассист борасида англиялик хавбекдан кўра самаралироқ ҳаракат қилган футболчи йўқ.

 

Бугунги баҳс учун тахминий таркиблар

«Челси»: Менди, Кристенсен, Силва, Рюдигер, Сарр, Канте, Жоржиньо, Ковачич, Зийеш, Маунт, Хавертс.

«Нюкасл»: Дубравка, Манкильо, Шар, Бурн, Таргетт, Гимараэш, Шелви, Жоэлинтон, Мурфи, Вуд, Сен-Максимен.

 

Учрашув бугун Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:09, 13.03.2022.
Ўқилди: 2308 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2245]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2209]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2069]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1944]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1800]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1741]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1645]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1622]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1569]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик