Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«ПСЖ» орзулар марказини қуради

Баҳо:
+ | -

17та майдон, стадион, катта мевали боғ - «ПСЖ» 300 миллион евро эвазига орзу маркази қуради. У «Парк де Пренc» аренасига яқин манзилда бунёд этилади. Яъни стадиондан марказни атиги 25 дақиқалик йўл ажратиб туради. Sports.ru сайти ижодкорлари шу мегалойиҳа тафсилотлари билан қизиқиб кўришди.

«ПСЖ» матбуот хизмати қурилиши аллақачон бошланган машғулотлар марказидан янги кадрларни тақдим этди. Режага мувофиқ, асосий жамоа янги базага 2023 йилнинг ёзидаёқ кўчиб ўтади, аёллар ва ёш футболчилар эса қишга яқин. Хўш, қурилиш ишлари қандай кетмоқда? Аввало, лойи­ҳа ҳақида маълумот: марказда болалар учун мактаб очилади, кейинроқ 3000 томошабинга мўлжалланган стадион қад ростлаши керак. Мегалойиҳа қиймати - 250-300 миллион евро. Мажмуа учун Париж теварагидаги сўлим Пуасси шаҳарчаси танланган. Бу ҳудуд «ПСЖ»нинг ҳозирги базасидан унча узоқ эмас. «Парк де Пренc» стадиони билан орадаги масофа эса атиги 25 дақиқалик йўлга тенг. Янги марказ профессионаллар ва академия тарбияланувчиларига бирдек хизмат қилади. Рақамларда айтсак, бу ерда 180 нафар спортчи ва 200 нафар ходим (жумладан, идора вакиллари) яшашлари мумкин. Дейлик, асосий  жамоага жами 43та хона ажратилади. Булар - дам олиш (ўйинлар олдидан) муолажа, бальнеотерапия (минерал сувлар ва ботқоқ ванна билан даволаш), криотерапия хоналари. Марказда шунингдек, бассейнлар, сауна, ҳаммом ва ресторан ҳам бўлади.

Тарбияланувчилар (жумладан, қизларга ҳам) учун чамаси 15та синфга эга мактаб очилади. Париж-2024 Олимпиадасидан кейин бошланадиган қурилиш жараёнининг иккинчи босқичида эса марказда «ПСЖ» тизимидаги ганд­бол ва дзюдо секторлари учун мўлжалланган яна бир бўлим қад ростлайди. Шунинг баробарида аёллар ва ёшлар жамоалари ўйинлари учун сиғими 3000га тенг стадион ҳам қурилади. Хуллас, гап Иль-де-Франс (Париж марказида жойлашган тарихий ҳудуд)даги иккинчи йирик қурилиш майдони ҳақида кетмоқда. Ҳа, «ПСЖ» соҳиблари бошлаган лойиҳа айни пайт Франция пойтахтида ҳам ҳажми, ҳам қиймати (250-300 миллион евро) бўйича 2-ўринда. Зеро, маш­ғулотлар маркази 74 гектар майдонни ўз ичига олади. Тўғри, бинолар ҳудуднинг атиги 10 фоизини эгаллайди. Марказ ичида 17та футбол майдончаси бўлади. Улардан 12таси гибрид (яримтабиий, яримсунъий) чимли майдон. 6та майдон «Парк де Пренc»даги технология бў­йича иситиш тизимига уланади.

Араблар марказнинг атроф-муҳитини ҳам унутмаганлар. Улар мевали боғ учун ажратилган ер майдонига 4 минг туп дарахт экиш асносида ҳудуддаги био хилма-хилликни сақлаб қолиш ниятидалар. Боғ ва сабзавот майдони яратишдан яна бир мақсад - марказ ошхонасини янги маҳсулотлар билан таъминлаш. Ҳа, «ПСЖ» вакиллари орзу мисоли марказга кўчиб ўтишга тобора яқинлашмоқдалар...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:47, 13.03.2022.
Ўқилди: 1742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.