Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Испан клубларининг ўзига хос ва ҳақоратли лақаблари (давоми)

Баҳо:
+ | -

  Испания футболи ғалаба ва мағлубиятларга, мухлислар ўртасидаги муносабатларга бой тарихга эга. Испания олий дивизионидаги деярли ҳар бир клубда ўз мухлислари томонидан берилган олижаноб лақаб билан бир қаторда ҳақоратомуз лақаб ҳам бор - рақибларнинг совғаси.

"Гранада"

Асл лақаби

Араб-мусулмон Насридлар сулоласи Гранадада икки асрдан кўпроқ ҳукмронлик қилди ва ўзлари ва минтақа ўртасидаги иттифоқни абадий таъминладилар. Жамоа шунингдек, клубнинг тўлиқ номини қисқартириб, "Грана" деб аталади.

Ҳақоратли лақаби

Гранада ҳақида ёмон нарсани эслаб қолиш керак бўлганда, улар доимо бир хил араб ҳикоясини эслашади. "Севилья" учун улар шунчаки қолоқлар.

“Леванте”

Асл лақаби

Испаниядаги фуқаролар урушидан сўнг, "Леванте" катта молиявий қийинчиликларга дуч келди, шунинг учун жамоа шаҳарнинг ботқоқли қисмида жойлашган стадионда ўйнаш учун кўчиб ўтди.  Шу сабаб уларга Испанияда ғалати лақаб беришди “қурбақалар” - "гранотес". Бу лақабнинг ўзи ҳам асл ва ҳақоратлига кирса керак.

"Леганес”

Асл лақаби

Леганеснинг иккита чиройли тахаллуслари бор. Биринчиси - "лос пепинерос" (бодринг етиштирувчилар) - сабзавотчилик билан кун кечирган минтақа аҳолисининг тарихий меҳнати билан боғлиқ. Иккинчиси - "Лега" - бир томондан, оддийгина тўлиқ исмнинг қисқартмаси, бошқа томондан, 16 асрда минтақада қурилган эрмитажларнинг кўрсаткичидир.

Ҳақоратли лақаби

Бу жуда провинсиявий жой, шунинг учун бу ердаги барча одамларни "палурдо" ("тепалик") деб аташади. Леганес Мадриддан 11 километр узоқликда жойлашгани ва аслида пойтахтнинг чеккасидаги жой ҳисобланганлиги сабабли маҳаллий аҳолини “пиндонгас баратас” (“арзон фоҳишалар”) деб ҳам аташади.

"Мальорка"

Асл лақаби

Балеар ороллари футболчилари кинобар, "аждаҳо қони" - Палма-де-Мальорка яқинида қазиб олинадиган симоб минерали билан боғлиқ. Минералнинг ёрқин қизил ранги "Мальорка" рангларида ҳам намоён бўлади. Яна бир шеърий тахаллус - "ла энсаимада меcаниcа" - қаҳрамонлардан бири шундай деб аталган "Клокворк апелсин" китобидан олинган. Энсаимада - Балеар тоғларида машҳур пишириқ.

Ҳақоратли лақаби

Шарқий Европадан кўплаб сайёҳлар Балеар оролларида дам олишади, шунинг учун барча маҳаллий аҳоли биргаликда "гиёҳвандлар" ва "бадбашаралар" деб номланади.

"Реал Мадрид”

Асл лақаби

"Реал Мадрид"нинг энг машҳур лақаблари "бланкос" ва "меренгуес" жамоанинг оқ уй либоси билан боғлиқ. Камроқ қўлланиладиган лақаби - "Викинглар”. Етмишинчи йилларда “Атлетико” мухлислари уларни пойтахт клубининг трансфер сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари туфайли шундай деб аташди, бунинг натижасида жамоага Скандинавиядан бир қанча одамлар келиб қўшилди. “Реал Мадрид” мухлисларининг энг машҳур ультрас-гуруҳларидан бири “Оргулло Викинго” ҳам худди шундай келиб чиққан.

Ҳақоратли лақаби

Агар биз ЛГБТни қўллаб қувватловчи эркакларни билдирувчи испан қасамёд сўзи "мариконес" каби аниқ ҳақоратли лақабини ҳисобга олмасак, тарихий тахаллуслар қолади. Биринчиси испанча "галактикос" дан инглизча "галактик асс" га ўзгартирилган. Иккинчиси - "овежас" ("қўйлар") бир вақтлар Мадрид клубида қўйлар футбол ўйнайди уларнинг чўпони ди Стефано дейилган фикрлар ҳам бўлган. Шу тариқа “Реал”да “қўйлар” лақаби ҳам бор.

"Реал Сосьедад"

Асл лақаби

Испанияда "Реал", яъни қироллик клуби биринчи навбатда Сан-Себастьян жамоаси ҳисобланади. Қирол Алфонсо 13 унга бундай мақомни берди, чунки Сан-Себастьян монархнинг ёзги қароргоҳи эди. Шунинг учун, бошқа барча қироллик жамоалари бу жойни аниқлаштиришни талаб қилади, аммо Сосьедад шунчаки Ла Реал. Улар, шунингдек, "тхури-урдин" лақабига эга (баск тилида "оқ-кўк").

Испанияда “Сосьедад” учун ҳақоратли лақаб йўқ. Сабаби уларни футбол ишқибозлари деярли ёқтиришади.

"Севилья"

Асл лақаби

Клуб рангларига алоқадор анъанавий лақаб "рохабланкос" ("қизил ва оқ"). Андалусия пойтахти географик тушунтиришларни яхши кўради, шунинг учун "севиллистас" ("Севилья") атамаси билан бир қаторда, янада аниқроқ - "лос нервионенсес" лақаби ҳам мавжуд. Рамон Санчес Писхуан стадиони Севильянинг Нервион туманида жойлашган, шунинг учун ҳам шундай номланган. Ўз жамоасининг навбатдаги ғалабасидан сўнг, "Севилья" мухлислари бу "эл гранде де Андалуcиа", яъни Испаниянинг бутун жанубий минтақасидаги энг яхшиси эканлигини эслатишни яхши кўрадилар.

Ҳақоратли лақаби

Севилья нафақат Андалусия пойтахтида жойлашган, балки шаҳар элитаси томонидан тарихан ҳайратга тушган Бетисдан фарқли ўлароқ. Шу сабабли, минтақадаги бошқа жамоаларнинг мухлислари ҳар доим “Севилья”ни майорлар ва ҳатто "яҳудийлар" ("жудиос") деб аташган, чунки бу ерда катта яҳудий жамоаси яшаган. Яна бир сиёсий нотўғри тахаллусни “Бетис” мухлислари қўйишган. Ўзининг сўл қарашлари билан танилган “Севилья” Инчас асосий фракциялардан бирига собиқ футболчи Алҳажи "Бири Бири" номини берди. Бу ирқий камситиш ҳамдир. Яъни бу ҳақоратнинг асосий маъноси “қора танлилар” дегани.

"Сельта"

Асл лақаби

"Селест" - бу ном Виго клубини қисман Аргентина ва Уругвай терма жамоалари билан боғлайди. Булар ҳам, бошқалар ҳам нафақат кўк, балки самовий рангларда ўйнашни афзал кўришади (аргентиналиклар ҳали ҳам оқ ранг аралашмасига эга). Албатта, "Сельта" номи келтлар билан бевосита боғлиқликни келтириб чиқаради ва Галисия клуби ҳамма жойда, айниқса чет элда шундай аталади.

"Хетафе"

Лақаби

"Хетафе" испан футболида нисбатан яқинда пайдо бўлган, шунинг учун у оддий тахаллусларга эга: тўлиқ исмнинг қисқартмаси сифатида "Гета" ва асосий ранги кўк бўлганлиги туфайли "азулонлар".

"Эйбар"

Лақаби

Аслида, “Эйбар” испан футболининг “Арсенал”идир. Басклар шаҳри ҳар доим қурол ишлаб чиқариш билан машҳур бўлганлиги сабабли, маҳаллий жамоанинг тахаллуси шунга мос келади - "лос армерос" ("қурол усталари").

“Эспаньол”

Асл лақаби

"Эспаньол"да бирданига иккита "қуш" лақаби бор. Каталонияликларни "канарейкалар" деб аташади, чунки жамоа авваллари сариқ рангли либосларда ўйнаган. Аммо улар "тўтиқушлар" ("периқуитос") деб атала бошланди, чунки стадион атрофида кўплаб дарахтлар ўсган ва ўша жойни тўтиқушлар ўзига ин қилишган.

Ҳақоратли лақаби

 “Мадридликлар” Каталонияда бу албатта ҳақоратга тенг. Чунки улар ва пойтаҳт ўртасида низолар жуда кўп бўлган. “Эспаньол” эса дербиларда ўз ватандошларини жиддий рақиблар сифатида кўрган. Шу тариқа “Барселона” мухлисларидан лақаб тилаб олишган.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:59, 14.03.2022.
Ўқилди: 3430 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.