"Галатасарой"га қарши ўйинда жароҳат олган "Барселона" ҳимоячиси Сержиньо Дест бугун тиббий кўрикдан ўтказилди.
Дестда ўтказилган текширувлар унинг чап сонида мушаклар шикастланганини кўрсатди.
Футболчи тахминан 3 ҳафтага сафдан чиқди ва катта эҳтимол билан ЕЛ доирасидаги "Айнтрахт" билан дастлабки учрашувни ўтказиб юборади.