Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Ла лига. «Барселона»ни кутаётган ўйинлар тақвими

Баҳо:
+ | -

"Барселона" кеча "Реал"ни мағлуб этгач, Ла лигада чемпионлик учун курашиш учун назарий имконият юзага келди. Айни пайтда "Қироллик клуби" 2-ўриндаги "Севилья"дан 9 очко, 3-поғонадаги "Барса"дан 12 очко олдинда боришмоқда. Каталонияликлар ҳисобида битта "Райо Вальекано"га қарши қолдирилган ўйин бор. Жамоа бу баҳсда ғалаба қозонса, "Қироллик клуби" билан орадаги фарқни яна 3 очкога қисқартиради.

Испания чемпионатида мавсум охирига қадар "кўк-анорранглилар"ни 10та баҳс кутиб турибди. Жамоа чемпионликни қўлга киритиши учун барча ўйинларда ғалаба қозонган ҳолда, "Реал"нинг 9 очко йўқотишига умид қилади (очколар тенг келиб қолса ўзар ўйинлар натижасига кўра "Барса" "Реал"дан устун бўлади). "Барселона"нинг мавсум охиригача қолган ўйинларига назар ташласак, клубни "Севилья", "Реал Сосьедад", "Бетис" ва "Вильярреал" каби қийин рақибларга қарши учрашувлар кутиб турганига гувоҳ бўламиз.

30-тур. 03.04.2022. Барселона - Севилья
31-тур. 10.04.2022. Леванте - Барселона
32-тур. 17.04.2022. Барселона - Кадис
33-тур. 20.04.2022. Реал Сосьедад - Барселона
34-тур. 01.05.2022. Барселона - Мальорка
35-тур. 08.05.2022. Бетис - Барселона
36-тур. 11.05.2022. Барселона - Сельта
37-тур. 15.05.2022. Хетафе - Барселона
38-тур. 22.05.2022. Барселона - Вильярреал
21-турнинг қолдирилган ўйини. Барселона - Райо Вальекано (муддати номаълум)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:40, 21.03.2022.
Ўқилди: 9075 марта.
Фикрлар: 64 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7105]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2870]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2869]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2346]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2261]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2244]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2217]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2157]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1901]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1864]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик