Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Таиландда яна бир бор мадҳиямиз янгради

Баҳо:
+ | -

Таиландда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Спортчиларимиз куннинг иккинчи ярмида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, яна 6 та медалга сазовор бўлишди.

Ёш каноэчиларимиздан тузилган тўртлик экипаж ўз ёш тоифаларида барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, жамоамиз ҳисобига яна 4 та кумуш ва 1 та бронза медаллари ҳам ёзиб қўйилди. Бугунги куннинг сўнгги дастурларида шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:

Катталар, кумуш медаль:
С-4: Нурислом Тўҳтасин ўғли, Элёржон Мамадалиев, Артур Гулиев, Владлен Денисов
К-1: Екатерина Шубина
К-4: Шоҳруҳбек Азамов, Вильям Ибрагимов, Самандар Ҳайдаров, Шаҳриёр Маҳкамов

Бронза:
С-2: Владлен Денисов, Герасим Кочнев

Ёшлар, олтин медаль:
С-4: Самандар Набиев, Муҳаммадали Мирисманов, Азимжон Сотиболдиев, Камолиддин Раҳматуллаев

Кумуш медаль:
К-2: Ксения Ивлиева, Дилшода Абдураҳмонова

Эслатиб ўтамиз, куннинг биринчи ярмида спортчиларимиз 5 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишган эди. Шу тариқа, бугун жамғарилган медаллар 6 та олтин, 9 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.

Маълумот учун, барча йўналишлар 1000 метр масофага ўтказилди. Ёшлар тоифаси 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ташкил этилди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 20:32, 24.03.2022.
Ўқилди: 1201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3598]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3216]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2907]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2829]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2693]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2154]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2061]

Родри операция қилинади [2024]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1849]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик