“Ланс” ярим ҳимоячиси Жонатан Клаусс Франция терма жамоасида Кот-дъИвуарга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилди.
Ярим ҳимоячи учрашув якунида захирадан майдонга тушди. Клаусс учун бу учрашув терма жамоадаги дебют бўлди. Жонатан 29 ёшида терма жамоада дебют қилди. Эслатиб ўтамиз, якунда Франция терма жамоаси Жиру ва Тчуаменининг голлари эвазига Африка терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Жонатан Клаусс жорий мавсум Франция лигасида 28 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.